«Улар бизга ақл ўргатишга ҳақли эмас» — Эрон ташқи ишлар вазири

Эрон ташқи ишлар вазири Саид Хатибзода G7 ва НАТО давлатлари Теҳронга «ақл ўргатиш» ҳуқуқига эга эмаслигини айтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Фото: «Fardanews»

Келтирилишича, уч кунлик G7 саммити натижаларидан сўнг баёнот эъон килиниб, унда иттифоқ мамлакатлари ядровий келишувни янгилаш тарафдор бўлган, аммо Эронни ракета дастурини ишлаб чиқишдан воз кечишга чақирган. Шунингдек, ҳужжатда G7 давлатлари Теҳронни «нодавлат қуролли гуруҳларни» қўллаб-қувватлаётгани учун қоралаган.

Таъкидланишича, 14 июндаги НАТО баёнотида ҳарбий блокнинг мақсадларидан бири Эроннинг ядро қуроли яратилишининг олдини олиш экани айтилган. Бундан ташқари, Шимолий Атлантика альянси Теҳронни ракета дастурини ишлаб чиқишни тўхтатишга ундаган.

«Минтақадаги НАТО ва ‘Кучли еттилик’ давлатлари ҳаракатларининг ҳалокатли оқибатларини ҳисобга олган ҳолда улар минтақавий тинчлик ва барқарорликнинг қалъаси бўлган Эронга ‘ақл ўргатишга’ ҳақли эмас. Шунингдек, НАТО ва G7 давлатлари бошқаларга нима қилиш кераклигини ўргатишдан тўхтаб, ўзлари халқаро ҳуқуққа риоя қилишни бошлаши керак», — деган Эрон ташқи ишлар вазири.

Аввалроқ Исроил ташқи разведка хизмати собиқ директори Эронга қарши яширин операциялар ҳақида гапирганди. Шунингдек, Россия Эронга юқори аниқликдаги сунъий йўлдош сотиши маълум қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023