Ўзбекистонда Халқаро маслаҳат қўмитаси ташкил этилди

Вазирлар Маҳкамасининг «ЮНЕСКО билан ҳамкорлиқда маданий мерос масалалари бўйича Халқаро маслаҳат қўмитасини ташкил этиш ва унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди. Бу ҳақда «Дунё» хабар берди.

Фото: «Дунё»

Маълум қилинишича, ҳужжатда Президентнинг «Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, маданий меросни муҳофаза қилиш, асраш, оммалаштириш ва улардан оқилона фойдаланишда Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасидаги алоқаларни янада ривожлантириш вазифалари белгиланган. Мазкур қарор билан Туризм ва спорт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссиясининг Ўзбекистонда маданий мерос масалалари бўйича ташкил қилинадиган Халқаро маслаҳат қўмитаси ташкил этилган.

Қўмита фаолиятининг асосий вазифалари жаҳон маданиятига муносиб ҳисса қўшган мамлакатнинг маданий меросини Умумжаҳон мероси рўйхатига киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш ва бу борада халқаро ташкилотлар ва ЮНЕСКО маслаҳатлашув органлари (IKOMOS, IKKROM) билан ҳамкорликни кенгайтиришдан иборат.

Бундан ташқари, маслаҳат қўмитаси моддий маданий мерос обектлари ва Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (обектлар) муҳофазасини кучайтириш, уларнинг қимматини сақлаб қолиш бўйича илмий ва амалий таклифлар тайёрлаш, тегишли лойиҳаларни амалга ошириш билан боғлиқ ишларда қатнашади.

Халқаро маслаҳат қўмитаси ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси қўмитаси қарорлари ва тавсияларини Ўзбекистонда самарали амалга оширилишида иштирок этиш ҳамда бу борадаги миллий ҳисоботлар тайёрлашда ҳам амалий ёрдам кўрсатади.

Ҳукумат қарори билан Халқаро маслаҳат қўмитасига моддий маданий мерос масалалари ҳамда Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудлар (объектлар) бўйича маслаҳат органи мақоми берилган.

Қўмита фаолияти харажатлари давлат бюджетининг Туризм ва мсорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлигига тақсимланадиган маблағлари доирасида молиялаштирилиши назарда тутилган.

Халқаро маслаҳат қўмитаси Туризм ва спорт вазирлиги биносига жойлаштирилади.

Аввалроқ Франциядаги музейда Ўзбекистоннинг маданий меросига бағишланган кўргазма ўтказилгани маълум қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда 2 та ОТМда Маданий мерос объектларини асраш факультети очилиши хабар қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023