«Биз ишлаяпмиз, агар ҳар 6 ойда ҳукумат алмашса, муаммолар ҳал этилмайди» — Қирғизистон бош вазири

Қирғизистон бош вазири Улуғбек Марипов ўз лавозимини исталган вақтда тарк этишга тайёрлигини айтди. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди

Фото: Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, бош вазир ушбу баёнотни парламентнинг аграр сиёсат ва ҳудудларни ривожлантириш қўмитаси йиғилишида мамлакатда кузатилаётган сув етишмовчилиги ҳамда нархлар ўсаётгани борасида ҳукуматни танқид қилган депутатларнинг сўзларига жавобан берган. 

«Сиз суғориш сувининг танқислиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг доимий кўтарилишида бизни айбдор деяпсиз. Агар шундай бўлса, ҳозироқ истеъфога чиқишга тайёрман», — дея таъкидлаган ҳукумат раҳбари.

Унинг сўзларига кўра, парламент аъзолари ва аҳолининг норозилиги, ҳақиқатан, асосларга эга, аммо ҳозирги пайтда айбнинг катта қисми шошилинч муаммоларни ҳал қилмаган олдинги ҳукуматлар зиммасидадир.

«Биз туну кун мижжа қоқмасдан ишлаяпмиз. Агар ҳар олти ойда бир марта бош вазир ва ҳукуматни алмаштирадиган бўлсак, вазият ижобий томонга ўзгармайди, муаммолар эса ҳал бўлмайди», — деб хулоса қилган Марипов.

Аввалроқ Қирғизистон парламенти депутати сохта дипломга эгалиги аниқлангани хабар берилган. Шунингдек, мамлакатда энергетика тизими ўта оғир вазиятда экани айтилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023