Бугун оқшоми. ДХХ собиқ биносини сотиб олган ТИВ раҳбарининг ўғли, қамоқхонада куёв бўлган маҳбус, ҳар бир хонадонга бизнес режа ва 17 июннинг муҳим хабарлари

17 июннинг муҳим ва сара хабарлари битта дайжестда!

ДХХнинг собиқ биноси сотилди. Харидор — ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғлига тегишли компания. Тошкент шаҳри Сайилгоҳ кўчаси манзилида жойлашган собиқ «Марказий бино» 210 миллиард сўмга «Metropol Group» МЧЖ томонидан сотиб олинди

ДХХ собиқ биносининг янги эгаси — «Metropol Group» МЧЖ ташқи ишлар вазирининг ўғлига тегишли ҳисобланади. Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра, «Metropol Group» 2021 йил 23 февралда Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган. Устав капитали — 5 миллион сўм. Кўрсатилган асосий фаолияти — тижорат ва менежмент бўйича консалтинг. Таъсисчиси — Дониёр Абдулазизович Комилов, раҳбари — Георгий Игоревич. Дониёр Абдулазизович Комилов — ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комиловнинг ўғли. 

Бундан ташқари, Дониёр Абдулазизович Россияда «Селена» ва «КТС» компаниялари таъсисчиларига киради. Давлат активларини бошқариш агентлиги савдо ғолиблари билан давлат активининг сотилиши юзасидан олди-сотди шартномасини расмийлаштириш ишларини бошлайди. 

Шавкат Мирзиёев Андижонга сафарини бошлади. Президент ҳар бир хонадонга бизнес режа ёзиб берилишини маълум қилди. Шавкат Мирзиёев 17 июнь куни Избоскан туманидаги Урганжи маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди

Шавкат Мирзиёев шу ерлик Қурбонали Ўринбоев хонадонида бўлиб, яшаш шароитлари, паррандачилигини кўздан кечирган. Маҳалла вакиллари билан суҳбат бўлган. «Энди ҳар бир хонадоннинг имкониятидан келиб чиқиб, бизнес режа ёзиб берилади. Давлат ташкилотлари шароит яратади. Ҳозирги замонга муносиб бўлиб меҳнат қилмасак, ниятимизга етолмаймиз. Худонинг ўзи меҳнатга, ҳаракатга яраша ажрини беради», — деди Президент.

Ўз навбатида, нуронийлар ҳам Ўзбекистонга тинчлик, халққа фаровонлик, Президентга эса «юзга киргунча юртбоши бўлишни» тилаб дуо қилган.

Давлат раҳбарининг Андижонга сафари давом этмоқда. Ташриф икки кун давом этиши режалаштирилган. 

Навоийдаги қамоқхонада маҳбуснинг никоҳи қонуний қайд этилди. Тўёна — битта учрашувга рухсат. 

Маълум бўлишича, 20 ёшли маҳкум майда безорилик ҳамда ўғрилик жиноятини содир этгани учун қамалган. Шунингдек, уларга йиллик белгиланган учрашувлардан ташқари тўёна сифатида қўшимча учрашув ўтказиш тасдиқланган. Таъкидланишича, уларга йилига жами 7 марта кўришишга рухсат берилган.   

Эндиликда Ўзбекистонда мансабдор шахсларнинг хизмат сафарига оид харажатлар очиқланади. Давлат идоралари томонидан очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати эълон қилинди

Унга кўра, Мансабдор шахсларнинг хизмат сафарлари ва хориждан ташриф буюрган меҳмонларни кутиб олиш харажатлари ошкор қилиниши зарур. Бунда хизмат сафарининг ёки ташрифнинг мақсади, суткалик пул, транспорт ва яшаш билан боғлиқ харажатлар назарда тутилади (давлат сирлари ва хизматда фойдаланиш учун мўлжалланган маълумотлар бундан мустасно). 

«Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин». Мусулмонлар идораси чигиртка ҳалоллигини тасдиқлади. Мусулмонлар идораси Фатво қўмитаси чигиртка ейиш ҳалол ёки ҳалол эмаслиги ҳақидаги саволга жавоб берди. Маълум бўлишича, чигиртканинг ҳалоллиги, унинг ўлиги балиқ каби ҳалол экани ҳадисда таъкидланган. 

«Боқилаётганидан хабаримиз йўқ, лекин чигиртка ҳалол. Ҳаттоки унинг ўлиги ҳам балиқ каби ҳалол экани ҳадисда таъкидланган. Кўнгли кўтарган бемалол ейиши мумкин», дейилади хабарда.

Хўш, оламда нима гап?

Трамп Россия ва АҚШ президентлари учрашувида Москва ютган деб ҳисобламоқда. Трампнинг маълум қилишича, Женевада бўлиб ўтган саммитда Москва ғолиблик позициясида қолган, АҚШ эса ҳеч нарсага эришмаган. Бундан ташқари, у Россия билан ҳамкорлик АҚШ учун манфаатли бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, Байденнинг ўрнида бўлганида унга қарши санкцияларни бекор қилишини айтган.

Ушбу мавзуга оид хабарлар кўп, аммо уларни бу ерда қолдирмаймиз. Сабаби кеча бўлиб ўтган саммит ҳақида батафсил кечки рукнларимизда ўқишингиз мумкин бўлади. Кутинг. Албатта, Bugun.uz’да.

Африкада ҳажми жиҳатдан дунёдаги учинчи йирик олмос аниқланди. Ботсвана давлатида кончилар ҳажми жиҳатдан дунёда учинчи ўринда турувчи 1098 каратли олмосни топди

«Bloomberg» маълумотларига кўра, янги тошни баҳолаш яқин ҳафталарда бўлиб ўтади, шундан сўнг Ботсвананинг олмос савдоси билан шуғулланадиган давлат компанияси уни сотиб олиш ёки хусусий компанияга уни сотишга рухсат бериш бўйича қарор қабул қилади.

Бугун билан яшанг. «Бугун»да қолинг.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023