Ҳиндистонда «яшил моғор» касаллиги аниқланди

Ҳиндистонда шифокорлар илгари аниқланган қўзиқорин касалликлари, жумладан «қора», «оқ» ва «сариқ моғор» фонида коронавирусга чалинган беморда «яшил моғор» касаллигини қайд этди. Бу ҳақда «Hindustan Times» хабар берди.

Фото: «Hindustan Times»

Нашрнинг таъкидлашича, ушбу касаллик аниқланган 34 ёшли эркак ўпкасининг 90 фоиз яллиғланиши билан коронавирусга қарши даволанган. Aммо кўп ўтмай бемор бурнидан қон кета бошлаган ва иситмаси кўтарилган. Шифокорлар уни мукормикоз ёки «қора моғор» билан касалланган деб тахмин қилган. Бироқ текширув натижасида эркакда «яшил моғор» борлиги аниқланиб, даволаниш учун Мумбайдаги касалхонага ётқизилган.

«Ташхис қўйиш давомида унинг ўпкасида мукормикоз ёки қора қўзиқориндан фарқ қиладиган яшил қўзиқорин инфекцияси аниқланди. Бу мамлакатда қайд этилган биринчи ҳолат бўлиши мумкин», — деган давлат Соғлиқни сақлаш бошқармаси вакили Aпурва Тивари.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, мукормикоз реанимация бўлимида бўлган ва узоқ вақт стероидлар ёки кислород билан таъминланган коронавирус инфекциясига чалинган беморларда аниқланади. Касаллик узоқ вақт давомида катта миқдордаги стероидларни қабул қиладиган диабет касалларида ҳам учрайди, шу туфайли уларнинг иммунитети пасаяди.

Аввалроқ Ҳиндистонда болалар орасида хавфли яллиғланиш синдроми аниқланганди. Шунингдек, мамлакатда «қора моғор»га чалинганлар сони 150 фоизга ўсгани маълум бўлган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023