Навоийда «Камаз» велосипедчи аёлни уриб юборди — видео
Навоий вилояти Қизилтепа туманида 15 июнь куни «Камаз» ўзи билан бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган велосипедчи аёлни уриб юборди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 15 июнь куни соат 19:10 ларда Қизилтепа тумани Дабашиёр қишлоғидан ўтган ички йўлда «Камаз» Бўстон–Тавойиз йўналиши бўйлаб юксиз ҳаракатланган. «Камаз» Дабашиёр қишлоғида йўлнинг тор қисмига келган вақтида ўзи билан бир йўналишда бораётган Ғойибон маҳалласида яшовчи велосипедчини уриб юборган. Велосипед ҳайдовчиси бўлган аёл юк машинаси тиркамасининг олд ўнг томон ғилдирагига урилиб, ерга йиқилган. Оқибатда аёлнинг тос суяги синиб кетган. Ҳайдовчи машинани ҳаракатлантирмасдан жойида тўхтатиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.
ЙТҲ оқибатида велосипед ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Ҳозирда туман ички ишлар бўлими томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ЙТҲ содир бўлган ҳудуд ўрганилганда, ички йўлда йўл белгилари ва ёритувчи чироқлар йўқлиги аниқланган.
Аввалроқ Сурхондарёда «Nexia» билан тўқнашган автобус велосипедчини уриб юборгани хабар қилинганди. Шунингдек, Сурхондарёда «Damas» 69 ёшли велосипедчини уриб юборган.