Шавкат Мирзиёев Aндижонга жўнаб кетди
«Янги Aндижон» шаҳарчаси қурилишининг бошланиши ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлиши айтилди
Шавкат Мирзиёев 17 июнь, пайшанба куни Aндижон вилоятига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, Президент ҳудудлардаги ўзгаришлар, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиш мақсадида Aндижон вилоятига жўнаб кетди. Икки кунлик амалий ташриф давомида тўқимачилик, агросаноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари фаолияти билан танишиш, бунёдкорлик ишларини кўздан кечириш режалаштирилган.
Қайд этилишича, «Янги Aндижон» шаҳарчаси қурилишининг бошланиши ташрифнинг энг муҳим воқеаларидан бири бўлади.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев коммунал хизмат соҳаларидаги лойиҳаларни танқидий баҳолагани хабар қилинган. Шунингдек, Президент БАА ҳукумат ишлари бўйича вазирини қабул қилгани маълум қилинган.