Ўзбекистон солиқ тизимини ривожлантириш учун 60 млн доллар кредит олади

Жаҳон банки Ўзбекистонга солиқ тизимини ривожлантириш учун 60 млн доллар кредит ажратади. Бу ҳақда «Spot» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Жаҳон банки Ижрочи директорлар кенгаши томонидан Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг операцион самарадорлигини оширишга қаратилган «Солиқ маъмуриятчилигини ислоҳ қилиш» лойиҳаси маъқулланган.

Таъкидланишича, лойиҳа 60 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли кредит ҳисобига амалга оширилади. Жаҳон банки гуруҳининг таркибига кирувчи Халқаро тараққиёт ассоциацияси ушбу маблағни Ўзбекистон ҳукуматига паст фоизда 30 йилгача бўлган муддатга имтиёзли кредит шаклида тақдим этади.

«Ҳукумат мамлакатдаги бизнес ва инвестиция муҳитини яхшилаш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тизимидаги ислоҳотларга устувор аҳамият бермоқда. Янги лойиҳа Давлат солиқ қўмитасининг фаолиятини солиқ тўловчилар манфаатлари нуқтаи назаридан такомиллаштиришга ёрдам беради», — деди Жаҳон банкининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Марко Мантованелли.

Шунингдек, мазкур дастур учта асосий компонентни ўз ичига олиши айтилган. Улар Давлат солиқ қўмитасининг операцион, институционал, технологик ва инсон салоҳиятини ривожлантиришга ёрдам беради. Шу билан бирга, Ўзбекистонда солиқ қонунчилиги талабларига ихтиёрий риоя қилишни рағбатлантиради.

Аввалроқ Ўзбекистон халқаро молия институтларидан 200 миллион доллар қарз олиши хабар қилинган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги ташқи қарзи 5,4 миллиард долларга ошгани эълон қилинган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023