Ўзбекистонда янги кўкрак нишони таъсис этилади

Ўзбекистонда «Жисмоний тайёргарлик даражаси» кўкрак нишони таъсис этилади. Бу ҳақда ЎзA хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Президент Туризм ва спорт вазирлигининг спорт синовларини муваффақиятли топширган шахслар учун «Жисмоний тайёргарлик даражаси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисидаги таклифини маъқуллаган.

Бунда спорт синовларининг махсус талабларини бажарган ғолиблар I, II, ва III даражали кўкрак нишонлари билан тақдирланади.

Туризм ва спорт вазирлиги:

  • бир ой муддатда Aҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими бўйича спорт синовларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомни, «Жисмоний тайёргарлик даражаси» кўкрак нишони ва гувоҳномасининг тавсифларини тасдиқлаш ҳақидаги ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади;
  • икки ой муддатда Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда аҳолининг спорт синовлари билан қамраб олинишини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиб, барча давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари кесимида рейтинг асосида таҳлил қилиш тизимини жорий этади.

Шунингдек, Туризм ва спорт вазирлиги, Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда манфаатдор спорт федерацияларининг спорт синовларини баҳолаш тизими меъёрлари, спорт разрядлари ва унвонлари, ўтказиш графиклари ва иштирокчилар учун тавсиялар платформасини (www.jtdss.uz) ҳамда спорт синовлари иштирокчилари ҳақидаги ягона электрон базани яратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланган.

Платформа ва ягона электрон базани ишлаб чиқиш, уларга хизмат кўрсатиш ва кейинчалик модернизациялаш бўйича буюртмачининг функциялари Туризм ва спорт вазирлигига юклатилади.

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев «Аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимини жорий этишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорни имзолагани ҳақида хабар берилганди. Унга кўра, 2021 йил 1 августдан бошлаб аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизими жорий этилади.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023