Ўзбекистоннинг тинчликсевар давлатлар рейтингидаги ўрни эълон қилинди

Глобал таҳлил маркази ҳисобланувчи Иқтисодиёт ва тинчлик институти 2021 йилги энг тинчликсевар давлатлар рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда институт веб-сайтида хабар берилди.

Фото: «Bugun.uz»

«Тинчликнинг глобал кўрсаткичи» ҳисоботига кўра, Ўзбекистон рейтингга киритилган 163 мамлакат ичида 90-ўринни эгаллаган ва ўртача тинчлик кўрсаткичига эга мамлакатлар гуруҳидан жой олган. 

Энг тажовузкор давлатлар сифатида Шимолий Корея, Венесуэла, Судан, Россия ҳамда Ливия қайд этилган. Сурия, Яман ва Афғонистон рейтингга якун ясаган.

Исландия энг тинч мамлакат сифатида тан олинган. Кучли ўнталикка эса Янги Зеландия, Дания, Португалия, Словения, Австрия, Швейцария, Ирландия, Чехия, Канада, Сингапур ва Япония киритилган. Умумий ҳисобда 87 мамлакатда тинчлик кўрсаткичининг ўсиши, 73 мамлакатда эса пасайиши кузатилган. 

Маълумот ўрнида, жаҳон рейтингини тузишда ижтимоий бирдамлик даражаси, инсон ҳуқуқларига риоя қилиш, сиёсий ва иқтисодий барқарорлик, қамоқхоналардаги маҳбуслар сони, терроризм таҳдиди даражаси, мудофаа харажатлари ҳамда ҳарбий ҳаракатлар каби омиллар ҳисобга олинган.

Аввалроқ Ўзбекистоннинг Иқтисодий эркинлик индексидаги ўрни маълум бўлганди. Шунингдек, пахта етиштириш бўйича ҳам жаҳондаги ўрни хабар берилган эди.

Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди
Янгиликлар9:40 | 30.11.22
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди