Афғонистон ва Қозоғистон ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди
Афғонистон миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Моҳеб Қозоғистонга ташрифи чоғида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзолади. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг Афғонистондаги мухбири хабар берди.

Афғонистон Миллий хавфсизлик кенгаши баёнотида айтилишича, мамлакатнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Ҳамдулла Моҳеб 18 июнь, жума куни Қозоғистон мудофаа вазири Нурлан Ярмак Баёв билан икки мамлакат ўртасида ҳарбий ҳамкорлик тўғрисида битим имзолаган.
«Келишув икки мамлакат ўртасида қўшма ҳарбий машқлар, тиббий ҳамкорлик, жиҳозларни модернизация қилиш, моддий-техник базани қўллаб-қувватлаш, ҳарбий тайёргарлик ҳамда ҳарбий разведка бўйича ҳамкорлик имкониятларини ўз ичига олади», дейилади хабарда.
Аввалроқ Туркия ўз қўшинларини Афғонистондан олиб чиқиши кераклиги маълум қилинган. Шунингдек, «Толибон» Кобулни эгалласа, АҚШ қандай чора кўриши айтилганди.