Жиззахда 1,5 мингдан зиёд фуқаро яшайдиган қишлоққа сув қудуғи қазиб берилди — фото

Жиззах вилояти Зомин туманидаги Чорводор ҚФЙга қарашли узоқ йиллардан буён сув танқислиги муаммоси билан яшаётган Ўртақишлоқ аҳолиси учун 17 июнь, пайшанба куни қазиб берилган қудуқнинг очилиш маросими ўтказилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, 2021 йил 31 май куни Жиззах вилояти Зомин туманидаги Чорводор ҚФЙга қарашли Ўртақишлоқ аҳолиси «Artel» компанияси раҳбариятига мурожаат қилган. Мурожаатда айтилишича, узоқ йиллардан буён Ўртақишлоқ аҳолиси ичимлик сувини олис масофадан ташиб ичади. Шунингдек, электр қувватининг пасайиши, ундаги узилишлар сабаб сувга узоқ навбат ҳосил бўлади.

Бунинг оқибатида маълум соатдагина ишлайдиган артизан қудуғи сувидан кўпчиллик бенасиб қолади. Шундай вақтларда 70 хўжаликдан иборат қишлоқ аҳли бир ярим ойда бир марта келадиган ариқ сувидан ичишга мажбур. Бу сув аҳоли хонадонларидаги ҳовузда сақланади. 

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Таъкидланишича, ичимлик суви сифатининг пастлиги ҳамда сув таъминотида санитар — гигиеник қоидаларнинг бузилишлари оқибатида кейинги йилларда 1500 дан зиёд фуқаро яшайдиган Ўртақишлоқ аҳолиси, айниқса, болалар ўртасида юқумли касалликлар, хусусан, гепатит А — сариқ касаллиги кўпайган. Аҳолининг асосий даромади чорва моллари ҳисобланади. Сув танқислиги, унинг яроқсизлиги сабаб чорва молларида ҳам касалликлар кўпайгани аҳоли турмуш даражасига сезиларли зарар етказган.

Шу каби сабаблар туфайли ўртақишлоқликлар узоқ йиллар давомида турли идора ва ташкилотларга мазкур масалани ҳал этишни сўраб мурожаатлар қилган. Бундан ташқари, уларнинг чиқишлари ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга ҳам сабаб бўлган.

Фото: «Bugun.uz»

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

«Artel» компанияси раҳбарияти мазкур ҳолатни ўрганиб Ўртақишлоқ аҳолиси учун артизан қудуғини қазиб берган. Яъни қисқа муддатда жами қиймати 300 миллион сўм маблағ эвазига 200 метр чуқурдан ичишга яроқли сув чиқариб берилган. Ушбу артизан қудуғи аҳолининг ичимлик сувига бўлган эҳтиёжини тўла қондириши қайд этилган. 

Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»
Фото: «Bugun.uz»

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилда ичимлик суви таъминоти учун қанча маблағ ажритилиши айтилганди. Шунингдек, Сенатда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича юборилган парламент сўрови кўриб чиқилгани ҳақида хабар берилганди.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023