10:21 | 18.06.21 130

Эронда президентлик сайловлари бошланди — фото

Амалдаги раҳбар Ҳасан Руҳоний икки муддат кетма-кет президент лавозимида ишлагани учун номзодини кўрсата олмайди

Эронда 18 июнь соат 7:00 да (Тошкент вақти билан 7:30 да) президентлик сайловлари бошланди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлигига таяниб, «BBC» хабар берди.

Фото: «Getty Images»

Маълум бўлишича, сайловга овоз бериш жараёни Тошкент вақти билан 07:30 да бошланган ва соат 00:00 гача (Тошкент вақти билан 00:30) давом этади. Эрон ички ишлар вазири Абдолреза Раҳмани Фазлининг сўзларига кўра, сайловнинг дастлабки натижалари овоз бериш тугагандан кейин икки кун ичида эълон қилинади. Президентлик лавозимига тўрт номзод рақобатлашмоқда. Дастлаб номзодлар сони кўп бўлган, аммо сўнгги бир ҳафта ичида кўпчилик ўз номзодини қайтариб олган.

Фото: «Associated Press»

Таъкидланишича, сайловда Иброҳим раиси номзодининг ютиш эҳтимоли юқори экани айтилган. АҚШ санкциясида бўлган 60 ёшли сиёсатчи 2019 йилдан бери Эрон судида раҳбарлик лавозимида фаолият юритади. 

Фото: «Wall Street Journal»

Кейинги номзодлар орасида қабул қилинган қарорларнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича Кенгаш котиби Моҳсен Резайи, Мажлис раиси ўринбосари Амир Ҳуссейн Казизода Ҳошимий ва Марказий банкнинг собиқ раҳбари Абдолнасер Ҳеммати бор.

Фото: «Associated Press»

Эроннинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний икки муддат кетма-кет президент лавозимида ишлаб келгани учун ўз номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга эмас.

Фото: «Associated Press»

Маълумот ўрнида, Эрон президенти тўрт йиллик муддатга сайланади. Ғолиб бўлиш учун номзод камида 50 фоиз ва битта овоз тўплаши керак. Сўров натижаларига кўра, сайловчиларнинг фаоллиги 40 фоиздан кам бўлиши мумкин. Кўп одамлар етарли номзодларнинг етишмаслиги сабабли овоз бермаслиги кутилмоқда. Агар номзодларнинг ҳеч бири биринчи босқичда 50 фоиздан юқори овоз тўпламаса, сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилади.

Фото: «Associated Press»

Аввалроқ Сурияда президент сайлови бўлиб ўтгани ҳабар қилинганди. Шунингдек, Суриядаги президентлик сайлови натижалари эъон қилинганди.