Ҳиндистонда 3 та самолёт тўқнашди — видео
Ҳиндистоннинг Аҳмадабод шаҳридаги аэропортда ноқулай об-ҳаво оқибатида ҳаво лайнерлари тўқнашиб, шикастланди. Бу ҳақда «Indiatvnews» хабар берди.

Газетанинг ёзишича, ҳодисага ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган. Кучли шамол оқибатида «Airbus A320» самолёти айланиб, қаноти билан бошқа самолёт кабинасига урилишига сал қолган.
Бундан ташқари, «Indigo Airlines» ва «Go First» лайнерлари аэропортда тўқнашиб, шикастланган. Шунингдек, ҳодиса оқибатида ҳаво бандаргоҳи ускуналари, хусусан, нарвон ва транспорт воситаларига ҳам зарар етган.
Маълумот ўрнида, Ҳиндистонда момақалдироқли кучли ёмғир дарахтларнинг қулаши, турар жойларнинг сув босиши ва айрим уйларнинг қулашига олиб келган.
Аввалроқ АҚШда самолётнинг фавқулодда қўниши юз берганди. Шунингдек, «Boeing» самолётларидан бирида жиддий муаммо аниқланганди.