Исроил ҳужумларидан зарар кўрган Ғазода қайта қуриш ишлари қачон бошланиши маълум бўлди

Исроил ҳужумлари оқибатида вайрон бўлган Ғазо секторини тиклаш бўйича ишлар июль ойида бошланиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Anadolu» хабар берди.

Фото: «РИА Новости»

Фаластиннинг Ғазо секторидаги меҳнат ва уй-жой масалалари вазири ўринбосари Нажи  Серҳаннинг маълум қилишича, тиклаш ишлари учун зарур материаллар минтақага Исроил эмас, Миср орқали кириб келади, жараёнга эса тахминан 3 миллиард доллар сарфланади.

Вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, Фаластин делегацияси Қоҳира билан Ғазони тиклаш учун зарур бўлган материалларни етказиб бериш бўйича келишувга эришган. 

Маълумот ўрнида, 10 майдан 21 майгача давом этган можаро давомида Исроил армиясининг Ғазо секторига ракета ҳужумлари оқибатида 250 нафар фаластинлик ҳалок бўлган. Исроил Ғазо секторидан тўрт мингдан ортиқ ракета учирилганини хабар қилган.

Шунингдек, Ғазо анклавида деярли 1800 та уй-жой бутунлай йўқ қилинган, 16 800 таси қисман зарар кўрган. Ғазо шаҳрининг марказида бешта кўп қаватли турар жой уйлар ва бутун сектор бўйлаб 74 та давлат идораси ва давлат муассасаси ҳужумга учраган. Уй-жой фондини ва инфратузилмани тиклаш камида 350 миллион долларга баҳоланган.

Аввалроқ Исроил томонидан Ғазо секторига етказилган зарар миқдори баҳоланган. Шунингдек, Байден Фаластин–Исроил можаросининг ечимини айтганди.

Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди