Польша Россияни мамлакатга киберҳужумлар уюштирганликда айблади

Польшанинг ҳукмрон «Қонун ва адолат» партияси раҳбари, бош вазир ўринбосари Ярослав Качиньский мамлакатга яқинда қилинган киберҳужум Россия ҳудудидан амалга оширилганини маълум қилди. Бу ҳақда «РИA Новости» хабар берди.

Фото: «Associated Press»

Унинг сўзларига кўра, Ички хавфсизлик агентлиги, Ҳарбий контрразведка хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларда Польшанинг энг муҳим амалдорлари, вазирлари, турли сиёсий уюшмалари депутатлари киберҳужумнинг асосий нишони бўлгани қайд этилган.

«Ўз разведка хизматимиз ҳамда иттифоқдошларимизнинг разведка хизмати маълумотларини таҳлил қилиш киберҳужум Россия ҳудудидан амалга оширилгани тўғрисида аниқ хулоса қилишга имкон берди. Унинг кўлами ва қамров доираси кенг», — дейди Качиньский.

Маълум қилинишича, Польша ҳукумати 15 июнь куни мамлакат катта киберҳужумга учраганини эълон қилган. Бош вазир Матеуш Моравецкий ушбу ҳолат юзасидан ёпиқ мажлис ўтказган. Бир қатор оммавий ахборот воситалари берган маълумотларга кўра, хакерлик ҳужуми оқибатида тажовузкорлар махфий ҳужжатларга кириш ҳуқуқини қўлга киритган.

Аввалроқ АҚШ ҳукумати мамлакатга қилинган киберҳужум оқибатида фавқулодда ҳолат эълон қилган. Microsoft дастурий таъминотида кузатилаётган заифлик глобал киберхавфсизлик инқирозига айланиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Янгиликлар21:12 | 5.2.23
Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар20:43 | 5.2.23
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Янгиликлар20:18 | 5.2.23
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Янгиликлар19:48 | 5.2.23
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Янгиликлар19:17 | 5.2.23
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди
Янгиликлар18:44 | 5.2.23
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023