Россияда 3 нафар фарзанди билан қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди

Россиянинг Челябинск шаҳридан 18 июнь куни 3 нафар фарзанди билан қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати

Маълум бўлишича, самарқандлик З.Х. исмли аёл оиласидаги молиявий қийинчилик сабаб Россиянинг Челябинск шаҳрига ишлаш мақсадида кетган. Фуқаронинг ижтимоий тармоқлар орқали уйсиз ва пулсиз, вояга етмаган фарзандлари билан қийин аҳволда қолгани ҳамда ватанга қайтишга ёрдам сўрагани акс этган мурожаати тарқалган.

Таъкидланишича, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан аёл билан алоқа ўрнатилиб, вақтинча яшаш жойига жойлаштирилган. Фуқаронинг 2 нафар фарзандига Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги бош консулхонаси томонидан «Ватанга қайтиш гувоҳномаси» расмийлаштириб берилган.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Екатеринбург–Самарқанд йўналишидаги авиарейс орқали Ўзбекистонга қайтарилган.

Аввалроқ Россияда 5 нафар фарзанди билан қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик аёл ватанга қайтарилгани хабар қилинган. Шунингдек, Туркия ва Россияда қийин аҳволда қолган 6 нафар ўзбекистонлик ватанга қайтарилгани маълум қилинган.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023