Тошкент шаҳар ҳокимлиги хорижий меҳмонлар зиёфатига сарфлаган салкам 30 млн сўм давлат бюджетига қайтариладими?

АОКАда 18 июнь, жума куни Адлия вазири ўринбосари ҳамда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари иштирокидаги матбуот анжуманида Тошкент шаҳар ҳокимлиги хорижий меҳмонлар зиёфатига сарфлаган салкам 30 миллион сўм давлат бюджетига қайтарилиш-қайтармаслиги бўйича изоҳ берилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Россиядан келган делегациянинг биргина кечки овқати учун бюджетдан 27 миллион сўм харажат қилган. Россия мудофаа қўмитаси раиси Владимир Шаманов бошчилигидаги Россия қаҳрамонлари ассоциациясининг 28 кишидан иборат делегацияси 2021 йил 24 апрель куни пойтахт ҳокимлиги томонидан «Crystal garden» ресторанида меҳмон қилинган. 

Шунингдек, ресторандаги маҳсулотлар бозор нархидан анча қимматга тақдим этилган. Қайд этилишича, бу — Тошкентда бир марталик кечки овқат учун сарфланган бюджет маблағи. Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташева мазкур зиёафатга сарфланган маблағлар бўйича қуйидагича изоҳ берди:

«Келган меҳмонларни кутиб олиш бўйича давлат бюджетидан маблағ ажратилади. Бу маблағ мақсадли ва адекват бўлиши керак. Ҳозиргача бу масалалар тартибга солинмаган эди. Қандай буюртма берилса, шу асосда бюджетдан маблағ олиниши мумкин эди. Шу сабабли бу масала очиқлигича қолмоқда. Ушбу фармон (Президент 16 июнь куни «Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолаган) билан бу масала бўйича тартиб ишлаб чиқилмоқда. Маблағ қайтарилиш-қайтармаслик масаласи очиқлигича қолмоқда. Бу ерда бошқа жараён ҳам бўлиши мумкин. Қайсидир тартиб мободо бузилган бўлса, лекин тўғридан-тўғри айнан мана шунча маблағ ажратиш мумкин ёки ажратиш мумкин эмас деган масала йўқ. Бунга тегишли қоидалар энди ишлаб чиқилади», — деди Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари.

Аввалроқ ДХХ собиқ биноси ТИВ вазирининг ўғли томонидан сотиб олинганига муносабат билдирилгани ҳақида хабар берилганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023