Бугун оқшоми. Қимматлашган сабзи, кўчаларини сув босган Наманган, истеъфога чиққан Абрамов ва 19 июннинг бошқа хабарлари

19 июннинг муҳим ва сара хабарлари битта дайжестда!

Наманган кўчаларининг бирида сув тошди.

Наманган туманидаги кўчалардан бирида қувурга чиқиндилар тўпланиб қолиши оқибатида сув тошди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди

Фото: Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати

Маълум бўлишича, туманнинг Катта Тошбулоқ МФЙ Мустақиллик кўчасида сув тошган. Бунга ариқ қувурларига тош, хашак ва турли чиқиндилар оқиб келиб, қувур ўтказгичларининг ички қисмида тўпланиб қолиши сабаб бўлган.

Ёзнинг энг муҳим ҳодисасига яқин қолмоқда. ДТМ қабул жараёнлари бошланиши ҳақида ахборот берди. Давлат тест маркази 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига ўқишга қабул жараёнлари бошланиши тўғрисида маълумот берди.

Маълум бўлишича, 20 июнь куни 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланади. Бунда абитуриентлар телефон рақамини авторизациядан ўтказиб, паспорт маълумотлари, доимий яшаш манзили ва тугатган таълим муассасаси бўйича маълумотларни киритиши мумкин. Шунингдек, имтиёзлари мавжуд бўлса, уларни текширишлари ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификат маълумотларини киритиши айтилган.

Таъкидланишича, рўйхатга олиш 20 июлгача давом этади ва абитуриентлар 20 июлга қадар ўз маълумотларини ўзгартириши ҳамда чет тилидан миллий ёки халқаро сертификатга эга бўладиган бўлса, сертификат маълумотларини киритишлари мумкин бўлади. 

«Гўшт кўтарилди. Ёғ кўтарилди. Сабзи кўтарилди. Бу кетишда тез кунларда ош Нусретнинг тилла стейкларидан ҳам қиммат бўлиб кетади-ёв».

Жаноб Сатирик

Шубҳасиз, сўнгги кунларнинг энг кўп муҳокамага сабаб бўлиб турган ҳодисаси сабзи нархларининг ошиб кетгани бўлмоқда.

Карикатура: «Bugun.uz» / Ҳабибулло Мўйдинов

 

АОКАда 19 июнь, шанба куни бўлиб ўтган брифингда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Нигора Хўжаева Ўзбекистонда нега сабзи нархи қимматлашганига изоҳ берди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди

«Февраль ва апрель ойларида ҳавонинг кескин совиб кетиши кузатилди. Айнан шу сабабли эртаки муддатда экилган сабзининг пишиши 20–25 кунга узайиши қайд этилди. Шу боис сабзининг мавсумий тўлиқ етилиш ва йиғиштириб олиш муддати июнь ойининг охирига тўғри келмоқда. Айни пайтда вазирлик тегишли мутасаддилар билан биргаликда маҳсулотни қисқа муддатда даладан йиғиштириб олиш ҳамда Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги марказий деҳқон бозорларига ўз вақтида етказиб бериш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқди», — деди ахборот хизмати раҳбари. 

Нима бўлганда ҳам, палов қимматламаса бўлгани!

Ҳар баҳорда шу бўлар такрор! Ҳа, Ўзбекистон яна ЖЧга чиқа олмади. 

Миллий Олимпия қўмитасининг мажлислар залида 19 июнь куни бўлиб ўтган ЎФАнинг навбатдан ташқари конгрессида Вадим Абрамов ва жамоа сардори Одил Аҳмедов термадаги фаолиятини якунлагани маълум бўлди. Бу ҳақда мухбиримиз хабар берди

Фото: «Championat.asia»

Унга кўра, Вадим Абрамов Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2022 йўлидаги муваффақиятсиз иштирокидан сўнг бош мураббийлик лавозимидан озод этилди. Шунингдек, йиғилишда жамоа сардори Одил Аҳмедов термадаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

Футболчи қуйидаги сўзларни айтиб ўтди: «Футболни алдаб бўлмайди. Агар биз бугун ўзгармасак, ҳар сафар шундай туриб, кечирим сўраймиз. Футболчи бўладими, мураббий бўладими ёки футбол ичида ишлайдиган одам бўладими, футболни биринчи ўринга қўймаса, натижа бўлмайди. Мен Россияда ҳам, Хитойда ҳам ўйнадим.

Бизнинг футбол ривожланмаслигига жуда кўп майда деталлар бор. Уларни санаб чиқиб бўлмайди. Агар асосий муаммолардан бирини айтадиган бўлсам, болалар футболини тўғри йўлга қўймаганимизда. Мен терма жамоадаги фаолиятимни якунладим».

Майли, бўлар иш бўлди, раҳматли Тоҳир Маликнинг футболчилар ҳақида айтган ўша машҳур гаплари рост бўлиб чиқяпти. 

Вакцинация қандай кетяпти? Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнида жами 2,8 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, мамлакат ҳудудлари бўйлаб 18 июнь куни 47 235 доза коронавирусга қарши вакцина қўлланилган. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар — 20 103 нафарни;

  • 2-босқич эмланганлар — 14 170 нафарни,

  • 3-босқич эмланганлар — 12 962 нафарни ташкил қилган.

Ҳозиргача республикада жами 2 832 571 доза вакцинадан фойдаланилган.

Хўш оламда  нима гап? 

Эронда 18 июнь куни бўлиб ўтган президентлик сайловлари Иброҳим Раисий ғолибликни қўлга киритди ҳамда мамлакатнинг янги президенти этиб сайланди. Маълум бўлишича, у 62 фоиздан ортиқ овоз тўплашга муваффақ бўлган. 

Фото: «AFP»

БМТ инсониятни яна бир хавфдан огоҳлантирди. Қандай хавф? БМТнинг дунёдаги офатлар хавфини камайтириш бўйича махсус вакили Мами Мизутори сув танқислиги ва қурғоқчиликнинг зарари коронавирус пандемияси билан рақобатлашиши мумкинлигини айтди.

Мизуторининг сўзларига кўра, «қурғоқчилик навбатдаги пандемияга айланиш арафасида ва унинг олдини олувчи вакцина мавжуд эмас». БМТ қурғоқчилик аллақачон камида 124 миллиард долларлик иқтисодий зарар етказгани ва 1998–2017 йилларда зарар кўлами 1,5 миллиарддан ортиқ одамни қамраб олганини айтган. 

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023