21:35 | 19.06.21 179

Москвада пиротехника воситалари сақланадиган омбор ёниб кетди — видео

Ўт ўчиришга вертолётлар жалб қилинган

Москвада дарёси бўйидаги Лужнецкая қирғоғида пиротехника жиҳозлари сақланадиган омборда ёнғин содир бўлди. Ёниш майдони 150 квадрат метрни ташкил қилади. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.

Фото: «РБК»

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин кўламини учинчи даражали деб баҳолаган. Ўт ўчиришга 3 та  вертолёт жалб қилинган. Ёнғин сабаби ва қурбонлар ҳақида маълумот берилмаган. Ҳодиса оқибатида қирғоқ бўйлаб транспорт ҳаракатига чеклов ўрнатилган. 

«Ҳозирда пиротехника воситалари сони аниқланмоқда, 100 дан ортиқ портлашлар содир бўлган», дейилган хабарда. Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин маҳаллийлаштирилган. Москва прокуратураси ёнғин юзасидан тергов ишларини бошлаган.

Аввалроқ Сербияда қурол-яроғ омборхонаси портлаганди. Шунингдек, Буюк Британиядаги металлолом омборхонасида кучли ёнғин содир бўлганди.