Қримни бир аср ичидаги энг кучли ёмғир оқибатида сув босди — видео

Қрим ярим оролида содир бўлган кучли ёғингарчилик ҳудуднинг жануби ва шарқида тошқинларга олиб келди. Бу ҳақда «ТACC» хабар берди.

Фото: «Euro news»

Маълум бўлишича, энг кўп зарар кўрган Керч шаҳри кўчаларида фақат қайиқларда ҳаракатланиш мумкин. Қрим ҳукумати масъулларининг сўзларига кўра, сўнгги бир йилда сув танқислиги бўлган ярим оролда атиги икки кун ичида сув омборларидаги захиралар сезиларли даражада тўлган. Шунингдек, кучли ёмғир оқибатида Ялтада ҳам транспорт ҳаракати тўхтатилган, сув, газ ва электр таъминоти етказиб беришда узилиш кузатилган.

«Aфсуски, ҳамма нарса бир вақтнинг ўзида содир бўлди: ёғингарчилик Керчда 85 миллиметр, Ялтада 133 миллиметрни ташкил қилди. Бу — 100 йил ичидаги энг юқори кўрсаткич. Aлбатта, ҳеч қачон бундай ҳажмдаги сув билан ҳеч ким курашмаган, бундай оқибатлар бартараф этилмаган», — деган Қрим раҳбари Сергей Aксенов.

У вазиятни «ҳалокатли» деб баҳолаган, аммо барча кучлар оқибатларни бартараф этиш учун сафарбар этилганини таъкидлаган. Тошқин бўлган ҳудудлардан 1387 киши эвакуация қилинган, уларнинг 238 нафари болалар ҳисобланади.

Керчда фавқулодда ҳолат бутун ярим оролда эълон қилинишидан олдин ҳам жорий қилинган. Шаҳар маъмурияти маълумотларига кўра, 300 га яқин бино ва унга қўшни ҳудудлар, шу жумладан, шаҳар касалхонаси сув остида қолмоқда, одамлар сузиш ва моторли қайиқлар ёрдамида ҳаракатланмоқда. Керчнинг марказий кўчалари ва чорраҳасида транспорт ҳаракати тўхтатилган. Шунингдек, кучли ёғингарчилик оқибатида Мелек-Чесме дарёси қирғоғидан тошиб кетган.

Аввалроқ Тожикистонда содир бўлган кучли тошқин оқибатида 7 киши ҳалок бўлганди. Шунингдек, Индонезияда кучли тошқин оқибатида 70 дан ортиқ одам вафот этганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023