Россия доллардан нега тўлиқ воз кеча олмаслиги айтилди

Кредит рейтингини таҳлил қилиш агентлиги бошлиғи Михаил Сухов Россиянинг доллардан тўлиқ воз кеча олмаслиги сабабини маълум қилди. Бу ҳақда «РИA Новости» хабар берди.

Фото: «Известия»

Маълум бўлишича, Россия савдо ҳисоб-китобларида ва олтин-валюта захираларида доллардан бутунлай воз кеча олмайди, чунки асосий экспорт товарларидан бири — нефть ушбу валютада котировка (сотувчи ё харидор томонидан эълон қилинган молиявий активнинг жорий нархи) қилинади.

Таъкидланишича, 2020 йилда Россия Банки мамлакатнинг халқаро захираларида евро (29,2 фоиз), доллар (21,2 фоиз) ва фунт-стерлинг (6,3 фоиз) улушини олтин (23,3 фоиз), юань (12,8 фоиз) ва шу каби бошқа валюталар фойдасига камайтирган. Доллардан воз кечиш нафақат захираларда, балки савдо-сотиқда ҳам кузатилади: Россия экспорти учун ҳисоб-китобларда долларнинг улуши ўтган йилнинг охирида тарихий энг паст даражага — 55,8 фоизгача ва тўртинчи чорак охирида 48,3 фоизгача тушган.

«AҚШ доллари улушининг пасайиши олтин-валюта захиралари резидентларнинг савдо шериклари билан ҳисоб китобларига боғлиқ. Россия билан савдо-сотиқда AҚШнинг савдо шериги сифатида улуши кичик. Жумладан, 2018 йилда умумий экспорт ҳажмининг 3,2 фоизини ташкил қилган», —  деган Сухов.

«Бироқ AҚШ долларидан воз кечиш Россиянинг асосий экспорт товарларидан бири — нефтнинг ташқи бозорларда Aмерика валютасида котировка қилиниши сабабли қийин кечмоқда. Aгар бирон сабабга кўра нефтга котировкалар бошқа валюталарда амалга оширила бошласа, у ҳолда AҚШ долларидан олтин захиралари учун валюта сифатида воз кечиш учун қўшимча шарт-шароитлар яратилади», — деган агентлик вакили.

Унинг фикрига кўра, рублнинг савдо-сотиқдаги улуши Россия бозорида норезидентлар томонидан капитални жалб қилиш ва ундан фойдаланиш орқали амалга оширилиши мумкин. «Яхши мисол, бу — 2002 йилда бошланган ва бошқа нарсалар қатори минтақавий валюталар ролини оширишга қаратилган Хитой, Япония ва Жанубий Кореяни бирлаштирган Осиё облигациялари бозори ташаббуси», — деган Сухов.

Унинг қўшимча қилишича, доллардан воз кечиш тарихий иқтисодий алоқалар хусусияти бўйича Россияга яқин бўлган мамлакатлар учун, шунингдек, БРИКС мамлакатлари зонасида долларга боғлиқликни камайтиришга таъсир қилади.

Аввалроқ Путин АҚШни долларни сиёсий мақсадларда ишлатишда айблаганди. Шунингдек, Трамп доллар «дунё валютаси»га айланиши кераклигини айтганди.

Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Янгиликлар23:53 | 2.12.22
Тошкентдаги уйларнинг ўртача нархи маълум қилинди
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Янгиликлар22:52 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Россия нефти нарх чегарасини баррели учун 60 доллардан баҳолади
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Янгиликлар22:18 | 2.12.22
Қашқадарёда фермер хўжалиги ерини ўзбошимчалик билан эгаллаб олганлар аниқланди
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Мақолалар21:06 | 2.12.22
Бугун оқшоми. ЙТҲга учраган прокурор, ИИБ биносида вафот этгани айтилган фуқаро, зинадан йиқилиб тушган Путин
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Янгиликлар20:37 | 2.12.22
Бухородаги ИИБ биносида фуқаро вафот этгани айтилди
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди
Янгиликлар20:17 | 2.12.22
Европа Иттифоқи Нукус воқеалари бўйича ўтказилаётган суд жараёни юзасидан баёнот берди