Россияда самолёт қулаши оқибата 4 киши ҳалок бўлди — видео
Россиянинг Кемерово вилоятида «L-410» самолётининг қулаб тушиши оқибатида икки нафар парашютчи инструктор ва иккита учувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Фан» хабар берди.

Маълум бўлишича, самолёт бортида 19 киши, жумладан, Россия ва Кемерово вилояти жамоалари спортчилари, шунингдек, вилоят миллиардери Тимур Франк ҳам бўлган. Ҳодиса оқибатда 15 киши жароҳат олган. Улар соғлиқни сақлаш марказига юборилган.
Дастлаб ўлганлар сони 9 нафарни ташкил қилгани айтилган, бироқ Кузбасс маъмурияти бу маълумотни рад этган. Ҳалокатга двигателлардан бирининг ишламай қолиши сабаб бўлган, шу сабабли экипаж фавқулодда қўнишга қарор қилган.
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилган бўлиб, айни пайтда воқеа жойида тергов гуруҳи ишламоқда.
«Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 263-моддаси 3-қисми (Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва ҳаво транспорти эксплуатацияси қоидаларини бузиш) бўйича жиноят асосида иш қўзғатилди», — деган Россия тергов қўмитаси раҳбари Светлана Петренко.
Аввалроқ АҚШда самолётнинг фавқулодда қўниши юз бергани маълум қилинган.