Ўзбекистонда иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш чора-тадбирлари кучайтирилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг қарорига мувофиқ, Ўзбекистонда иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш чора-тадбирлари кучайтирилди. Бу ҳақда «Norma» хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, юқорида кўрсатилган ташкилотларнинг «Биржа аъзолари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Унга мувофиқ, мазкур қоидаларга «юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар», «пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш», «юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси», «учинчи томон» тушунчалари киритилган, шунингдек, «юқори мансабдор шахслар» тушунчаси кенгайтирилган.

Қоидалар 41-банд билан тўлдирилган, унга мувофиқ, биржалар:

  • биржа аъзоларига пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни мустақил равишда тўхтатиб туриш, юридик ва жисмоний шахсларнинг шахсий ҳисобварағига тушаётган пул маблағларини ҳисобга олиш бўйича операциялар бундан мустасно;
  • ва (ёки) пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйиш;
  • улардан фойдаланишга рухсат бериш ва тўхтатиб турилган операцияларни тиклаш имкониятини яратиб бериши шарт.

Қоидалар 71 ва 72-бандлар билан тўлдирилган, уларга мувофиқ, биржа аъзоларининг чет элдаги шўъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда халқаро стандартлар ва улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим.

Агар бўлиш мамлакатининг қонун ҳужжатларида енгилроқ ички назорат чора-тадбирлари назарда тутилган бўлса, улар мазкур қоидаларга амал қилишлари керак. Бунда биржа аъзоси ўзининг чет элдаги шуъба корхоналари, филиаллари ва ваколатхоналаридан улар жойлашган мамлакатлар тегишли чоралар тақиқлангани сабабли тегишли чораларга риоя қилиш имконияти мавжуд бўлмаган тақдирда, биржа аъзосининг бош офисига ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдирлар. Биржа аъзосининг бош офиси бу ҳақда махсус ваколатли давлат органига хабар бериши шарт.

Киритилган 81-бандда биржанинг ваколатли ходими биржа аъзоларининг раҳбарларини, бенефициар мулкдорларини ва аффилланган шахсларини (агар мавжуд бўлса) идентификациялаши ва уларни рўйхат билан солиштириши кераклиги белгиланган. Биржанинг ваколатли ходими улар рўйхат билан тўлиқ мос келган тақдирда, бу ҳақида дарҳол махсус ваколатли давлат органига, Монополияга қарши курашиш қўмитасига ҳамда биржа раҳбарига хабар бериши шартлиги кўрсатилган.

Жисмоний шахслар, шунингдек, юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларни идентификациялашда зарур бўлган маълумотлар рўйхати белгиланган. Мижозни лозим даражада текшириш жараёнида олинган мижоз ҳақидаги маълумотлар мижоз сўровномасида қайд этилади.

Биржанинг аъзоси, агар мижозни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни қўллаш имкони бўлмаса, мижоз билан иш муносабатларига киришни рад этиши ва (ёки) мавжудларини тўхтатиши, шунингдек махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция тўғрисида хабар юбориши шарт.

Биржалар ошкор қилмаслик ва сақлаш муддатлари бўйича талабларга риоя этган ҳолда барча ҳужжатларнинг электрон нусхаларини сақлашлари мумкин. Мижознинг лозим даражада текширилганлиги ҳақида, шу жумладан мижознинг сўровномасидан маълумот учинчи томонларга уларнинг сўровига биноан берилиши мумкин. Шу билан бирга, бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган.

Ҳужжат қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 2021 йил 14 июнь кунидан кучга кирган.

Аввалроқ Марказий Осиё давлатлари чегараларида соғлиқни сақлаш масалалари бошқаруви кучайтирилиши хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда маҳаллаларда жиноятчиликни баҳолаш бўйича янги тартиб жорий этилгани маълум қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023