АҚШ қатор Яқин Шарқ давлатларидан қурол-яроғларининг бир қисмини олиб чиқади — ОАВ

АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти бир қатор Яқин Шарқ мамлакатларидан Америка кучлари ва қуролларининг бир қисмини олиб чиқишни бошлади. Бу ҳақда «The Wall Street Journal» хабар берди.

Фото: «The Wall Street Journal»

Манбалар берган маълумотларга кўра, Қўшма Штатлар, хусусан, Ироқ, Кувайт, Иордания ва Саудия Арабистонидан олиб чиқиладиган «Patriot» зенит-ракета тизимларининг саккизта батареясини қайта жойлаштиради. Бундан ташқари, Саудия Арабистонидан THAAD (Terminal High Altitude Area Defense) ракетага қарши мудофаа тизимини ҳам қайтариб олади. Ушбу қуролларни ташишда фойладаланиладиган ҳарбий самолётларнинг бир қисми, шунингдек, юзлаб америкалик ҳарбийлар ҳам минтақадан кўчирилади.

Аниқлик киритилишича, Байден маъмуриятининг минтақадаги қуролли кучлар сонини кескин қисқартишига Хитой ва Россиянинг ҳаракатлари сабаб бўлган. Қайд этилишича, энг катта қисми Саудия Арабистонидан олиб чиқилаётган ҳарбийлар ҳамда қуроллар айнан Хитой ва Россия билан чегара ҳудудларга жойлаштирилади.

Келтирилишича, ҳарбийлар ҳамда қурол-яроғларни олиб чиқиш ва кўчириш 2021 йил июнь ойининг бошидаёқ бошланган. Пентагон раҳбари Ллойд Остин 2 июнь куни Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон ал-Саудга Америка томонининг тегишли режалари тўғрисида хабар берган. 

Пентагон томонидан қайд этилишича, АҚШ ва Эрон ўртасида ҳарбий ҳаракатларнинг авж олиш хавфи камайган. Бундан ташқари, Америка томонининг фикрига кўра, Яқин Шарққа қурол узатилиши Эронни ва унинг назорати остидаги кучларни тўхтата олмаган. Бундан ташқари, Саудия Арабистони ўзининг мудофаа қобилиятини ҳам кучайтириб, ракеталарни мустақил равишда ушлаб қолиш қобилиятини намойиш этган.

«Бундан ташқари, Вашингтон АҚШнинг Яқин Шарққа жойлаштирилган ракеталарга қарши мудофаа тизимларининг баъзилари техник ва таъмирга муҳтож деб ҳисоблайди», дея қўшимча қилинган хабарда.

Аввалроқ АҚШ ҳарбийларини Афғонистонга қўшни мамлакатларга жойлаштириш масаласини муҳокама қилаётгани хабар берилган. Шунингдек, мамлакатлар ҳарбийлари 2020 йилда дунё бўйлаб тинч аҳолини ўлдирганини тан олгани маълум қилинганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023