Исроил Ташқи ишлар вазирлиги вакили Эроннинг янги президентини «Теҳрон қассоби» деб атади

Исроил Ташқи ишлар вазирлиги вакили Лиор Хайат 19 июнь куни Эрон президенти этиб сайланган Иброҳим Раисийни «Теҳрон қассоби» деб атади. Бу ҳақда унингTwitter’даги саҳифасига асосланиб, «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Themedialine»

Унинг таъкидлашича, Раисий халқаро ҳамжамият томонидан 30 мингдан зиёд одамнинг суддан ташқари қатл этилишидаги иштироки учун қораланган. Мамлакатда бўлиб ўтган сайловлар эса ушбу давлатнинг асл ниятини кўрсатган, янги президентнинг Эрон ядро дастурини маъқуллагани эса бошқа давлатларни ташвишга солиши керак.

«Энди Эрон ядро дастурини тўхтатиш ҳар қачонгидан ҳам зарурроқдир», — дея қайд этган Исроил Ташқи ишлар вазирлиги вакили Раисий Эроннинг энг экстремистик етакчисига айланганини қўшимча қилган ҳолда. 

Маълумот ўрнида, Раисий учта рақибига қараганда анча кўп овоз олган. Унга 17,9 миллион киши овоз берган, бу сайловчиларнинг деярли 62 фоизини ташкил этади.

Маълумот ўрнида, Эронда 18 июнь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтганди. Эрон ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмоний Фазлий сайловнинг дастлабки натижалари овоз бериш тугагандан кейин икки кун ичида эълон қилинишини маълум қилган. Президентлик лавозимига тўрт номзод рақобатлашган. Дастлаб номзодлар сони кўп бўлган, аммо сўнгги бир ҳафта ичида кўпчилик ўз номзодини қайтариб олган. Эроннинг амалдаги президенти Ҳасан Руҳоний эса икки муддат кетма-кет президент лавозимида ишлаб келгани учун ўз номзодини кўрсатиш ҳуқуқига эга бўлмаган.

Аввалроқ Исроил ташқи разведка хизмати собиқ директори Эронга қарши яширин операциялар ҳақида маълум қилган. Шунингдек, Эрон ташқи ишлар вазири G7 ва НАТО давлатлари Теҳронга «ақл ўргатиш» ҳуқуқига эга эмаслигини айтганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023