Сирдарёда орган ходимига қаршилик кўрсатган маст эркак қамалди
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида Ички ишалар ходимига қаршилик кўрсатган маст эркак қамалди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 17 июнь, пайшанба куни соат 23:00 атрофида Д. исмли эркак спиртли ичимлик истеъмол қилиб, жамоат жойида турли ҳақоратли сўзларни айтиб, атрофда яшовчи фуқароларнинг тинчини бузган. Ушбу вақтда шу ҳудудда тунги хизмат олиб бораётган Гулистон шаҳар ИИО ФМБ 1-сон маҳалла ИИБ ходимлари ушбу шахсни тинчлантириш, ҳуқуқбузарлигининг олдини олиш ва шахсига аниқлик киритиш мақсадида ҳуқуқ-тартибот масканига боришини билдирган.
Бироқ эркак маст ҳолатда ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган. Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тғрисидаги кодекснинг 183-моддаси ва 194-моддаси 1-қисми билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Аввалроқ Жиззахда ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, унга қаршилик кўрсатган эркакларга чора кўрилгани ва Самарқандда мотоцикл ҳайдовчиси ЙПХ инспектори билан жанжаллашиб, нимчасини йиртиб юборгани хабар қилинган. Шунингдек, Фарғонада «Labo» ҳайдовчиси ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатиб, уни калтаклагани маълум қилинган.