Сурхондарёда ЙПХ ходими тез ёрдам машинаси йўлини тўсиб қўйгани юзасидан қўшимча маълумот берилди
Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида ЙПХ ходими тез ёрдам машинаси йўлини тўсиб қўйгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати муносабат билдирди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат 15–17 июнь кунлари вилоятда «Ёшлар фестивали» ўтказилгани муносабати билан ЙПХ ходимлари хизматга жалб этилган пайтда содир бўлган ва айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чекланган бўлган.
Қайд этилишича, тасвирларда акс этган ушбу ҳолат тадбир вақтида юз берган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБ масъуллари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Сурхондарёда ЙПХ ходими тез ёрдам машинаси йўлини тўсиб қўйгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Сурхондарёда ЙПХ ходими оғир бемори бор тез ёрдам машинасини тўхтатгани айтилган хабарга изоҳ берилган.