Тошкентда кореялик таэквондо мураббийи ўлдирилди

Тошкент шаҳар Чилонзор туманида 15 июнь куни кореялик таэквондо мураббийи Ким Жин Юнг ўлдирилди. Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳолат юзасидан «Bugun.uz»га маълумот берди.

Фото: «Bugun.uz»/ Иллюстратив

Хабарга кўра, 15 июнь куни соат тахминан 04:00 ларда 44 ёшли Жанубий Корея фуқароси К.Д. маст ҳолатда Чилонзор тумани Дўмбробод 4-тор кўчасида жойлашган уйларнинг бирида бўла туриб, шу ерда бўлган 40 ёшли юртдоши Ким Жин Юнг билан юзага келган келишмовчилик оқибатида ўткир тиғли жисмни Ж.Кимга қарата отган ва тан жароҳат етказган. Бунинг оқибатида Ж.Ким тан жароҳатлари билан Республика шошилинч тиббий ёрдам марказига олиб борилган.

Қайд этилишича, мазкур холат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан К.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Маълум қилинишича, 16 июнь куни куни жабрланувчи олган тан жароҳатлари сабабли вафот этган. Шу куни Д.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми «д» банди билан айблов эълон қилиниб (Жабрланувчининг ўлишига сабаб бўлган қасддан баданга оғир шикаст етказиш), унга нисбатан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввалроқ Самарқандда эркак танишига бир неча бор мих тиқиб ўлдиргани ва Наманганда 24 ёшли йигит дўконда сотувчини пичоқлагани хабар қилинган эди. Шунингдек, Бухорода мактаб ўқитувчиси маҳалладошини пичоқлагани маълум қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023