Ўзбекистонда илк маротаба кўзи ожизлар ўртасида футбол чемпионати ўтказилди — фото
Жиззах шаҳрида 20 июнь, якшанба куни кўзи ожиз спортчилар ўртасида 5х5 футбол бўйича илк маротаба Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.
Фото: «Bugun.uz»Таъкидланишича, Жиззах шаҳри кўзи ожиз спортчилар ўртасида 5х5 футбол бўйича тарихда илк маротаба ўтказилаётган Ўзбекистон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Шунингдек, 19 июнь санасида мусобақанинг гуруҳ босқич 3-тур учрашувлари ҳамда ярим финал баҳслари бўлиб ўтди.Фото: «Bugun.uz»Сўнгги турда қуйидаги натижалар қайд этилди:
Навоий–Тошкент — 0:0
Самарқанд–Қашқадарё — 0:0
Бухоро–Андижон — 1:0
Фото: «Bugun.uz»Самарқанд жамоаси ярим ҳимоячиси Шоҳрўз Қудратиллаевнинг «Bugun.uz» мухбирига берган интервьюсига кўра, Пара футбол кўз кўрмаса-да, диққатни жамлашга хизмат қилади. Ўйинчиларнинг кўзларига махсус боғич тақилиб, майдондаги коптокка шиқирловчи мослама ўрнатилади. Ўйин эса тўпни эшитиш орқали ўйналади.Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳрўз Қудратиллаев «6 ёшимдаги автоҳалокат сабаб Самарқанд шаҳридаги кўзи ожизлар махсус мактаб интернатига қабул қилинганман. 7 ёшдан ‘Умид ниҳоллари’, ‘Баркамол авлод’ мусобақаларига қатнашиб, 1-марта Тошкент шаҳрида Республика паралимпия чемпионатида 100, 200, 300 метрга югуриш бўйича мусобақаларда қатнашганман. 2014 йилда 300 метрга югуриш бўйича 1-ўринни олганман. Шундан кейин спортга бўлган қизиқишим янада ошди. Соғлом спортчилар билан бирга тайёргарлик кўрардик. Самарқанд шаҳридаги спорт мажмуаларида машғулотлар олиб бордик. 16 июндан бошлаб Жиззах шаҳридаги ушбу мусобақага қатнашиб ҳозирда финал босқичидамиз. Пара футбол кўз кўрмаса-да, диққатни жамлашга хизмат қилади. Кўзимизга махсус боғич тақилади. Майдондаги коптокка шиқирловчи мослама ўрнатилади. Ўйин эса тўпни эшитиб овоз орқали ўйналади. Бир марта оёғимдан жиддий жароҳат ҳам олганман. Оилам жисмоний ҳолатим яхши бўлгани учун танловимни қўллашди», — деди Самарқанд жамоаси ярим ҳимоячиси.Фото: «Bugun.uz»Фото: «Bugun.uz»Сўнгги турдан сўнг ярим финал баҳслари бўлиб ўтди. Унда Қашқадарё–Бухоро ва Самарқанд–Навоий жамоалари куч синашди. Якунда Қашқадарё вилояти жамоаси Бухорони 1:0, Самарқанд эса Навоийни 2:1 ҳисобида мағлуб қилди ва финал йўлланмасини қўлга киритди.Фото: «Bugun.uz»Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки совриндори Бухоро деб топилди. Бухоролик футболчилар 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг бронза медалини қўлга киритди.Фото: «Bugun.uz»Куннинг иккинчи ярмида финал баҳси ўтказилди. Унда Қашқадарё ва Самарқанд вилояти жамоалари ўзаро куч синашиб, 5х5 футбол бўйича дастлабки Ўзбекистон чемпионини аниқлаб берди. Мусобақада Қашқадарё жамоаси ғолиб деб топилди.Фото: «Bugun.uz»Фото: «Bugun.uz»Фото: «Bugun.uz»Фото: «Bugun.uz»Фото: «Bugun.uz»Фото: «Bugun.uz»
Аввалроқ ДХХ Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи кубоги учун мини-футбол мусобақаси қуръа ташлаш маросими ўтказилгани ва Тошкентда Қўриқлаш бош бошқармаси бошлиғининг кубоги бўлиб ўтгани хабар қилинган эди.