14:11 | 21.06.21 109

Андижонда аёл келинойисини пичоқлаб ўлдирди

Бунга оилавий жанжал сабаб бўлган

Андижон шаҳрида 18 июнь куни аёл жанжал сабаб келинойисини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, воқеа соат 18:20 атрофида Андижон шаҳри Наврўз МФЙда содир бўлган. Аниқланишича, фуқаро Х.М. уйида келинойиси Х.Г. билан ўзаро оилавий масалада жанжаллашган. Келишмовчилик сабаб Х.М. хўжалик пичоғи билан аёлнинг кўкрак қисмига бир маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган. Бунинг оқибатида жабрланувчи вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Бухорода ота 24 ёшли ўғлини оилавий жанжал сабаб пичоқлагани хабар қилинган. Шунингдек, Наманганда 24 ёшли йигит дўконда сотувчини пичоқлагани маълум қилинган.