АҚШ Ким Чен Иннинг мурожаатига муносабат билдирди
КХДР етакчиси Ким Чен Ин АҚШ билан муносабатларда ҳам мулоқотга, ҳам қарама-қаршиликка тайёрланиш кераклиги ҳақидаги баёнотидан кейин АҚШ Пхеняндан янги таклифларни кутишини маълум қилди. Бу ҳақда Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан нутқига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Салливаннинг сўзларига кўра, АҚШ Ким Чен Инн томонидан берилган иккала сценарийга ҳам тайёр. У КХДР раисининг сўзлари Оқ уйнинг музокаралар таклифига ижобий жавоб беришидан далолат беришини айтган.
«Ушбу ҳафта Ким Чен Ин томонидан билдирилган мурожаатни қизиқарли огоҳлантириш деб биламиз ва бу бўйича келажакдаги потенциал йўл ҳақида бизга тўғридан-тўғри хабарлар келадими ёки йўқми, кузатамиз», — деган Салливан.
Маълумот ўрнида, 19 июнда Корея меҳнат партияси марказий қўмитасининг пленуми пайтида Ким Чен Ин унинг мамлакати АҚШ билан ҳам мулоқотга, ҳам тўқнашувга тайёр бўлиши кераклигини айтганди.
Аввалроқ Байден Шимолий Корея раҳбари билан учрашувга тайёрлигини маълум қилганди. Шунингдек, Шимолий Корея ҳукумати мушук ва каптарларни ўлдиришни буюргани ҳақида хабар берилганди.