Президент матбуот котиби қайси вакцина билан эмлангани маълум бўлди
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида ўтказилаётган брифингда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов қайси вакцина билан эмланганини маълум қилди.

Қайд этилишича, тадбирда Шерзод Асадов коронавирусга қарши «ZF-UZ-VAC 2001» вакцинасини олганини айтган. У ушбу вакцинани икки ҳафта олдин қабул қилган. Шунингдек, матбуот котиби бошқа аҳолини ҳам коронавирусга қарши эмланишга чақирган.
Аввалроқ мактабгача таълим вазири коронавирусга қарши эмлангани хабар қилинган эди.