Қўриқхонада қуриладиган 5 юлдузли меҳмонхона, қази қувватини берувчи патир ва 700 ёшли дарахт — Жиззахдан фоторепортаж
Туризм ва спорт вазирлиги томонидан Жиззах вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида 19–20 июнь кунлари бир қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари учун Жиззах вилояти Зомин туманидаги экотуризм ва гастротуризм масканлари бўйлаб инфо-тур ташкил этилди. Бу ҳақда унда иштирок этган «Bugun.uz» мухбири Шоҳруҳ Ҳайдаров хабар қилди.

Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликда жойлашган Зомин ўзига хос табиати, яшил қорамол боғлари, соғлиққа фойдали ҳавоси ва хушбўй ўтлари билан машҳур. Дастлаб инфо-турнинг биринчи кунида ОАВ вакиллари Зомин қўриқхонасида бўлди. Қўриқхона 1928 йилда ташкил этилган бўлиб, Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларида 26,84 минг гектар майдонда жойлашган, шундан 11,32 минг гектар ўрмон билан қопланган.
Асосан, тоғ, ўрмон, яйлов ва лалми ерлардан иборат. Қўриқхонани ташкил этишдан мақсад табиий тоғ-арчазорларни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва инсон фаолияти таъсирисиз табиатда содир бўладиган ўзгаришларни ўрганишдан иборат. Ушбу масканга кунига минглаб маҳаллий сайёҳлар ташриф буюради.




Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров
Зомин миллий табиат боғининг илмий ишлар ва туризм масалалари бўйича бошлиғи ўринбосари Ҳусниддин Ҳазратқуловнинг сўзларига кўра, яқин бир-икки йил ичида бу масканда 3, 4, 5 юлдузли меҳмонхона ҳамда сиҳатгоҳлар қурилади. Шунингдек, Австрия компанияси билан ҳамкорликда дор йўли қурилиши, гольф майдонлари ҳам барпо этилиши, қиш фаслида чанғи учиш учун имкониятлар яратилиши режалаштирилган.

Фото:«Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров




Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров

Бу ерга келган маҳаллий ва хорижий дам олувчилар тоғ манзаралари ва яшилликдан қувват олиш билан бирга, шу ерда ўсувчи доривор ўсимликлар, табиий қурут олиб кетиш, айрон татиб кўриш имкониятига эга бўлади.

Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров



Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров


Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров
Шунингдек, инфо-тур иштирокчилари Зомин тоғлари бўйлаб пастлаб бориб, йўлда зоминликлар хонадонида ҳам меҳмон бўлди. Хонадон эгалари журналист ва блогерларга Жиззах миллий таомларининг тайёрланиш жараёни ва уларнинг турларини намойиш этди. Оила бекасининг сўзларига кўра, Зомин миллий таомларидан қозон патир, манти, қуртоба, ғилминди, ҳалим, қимиз ва кесканош каби машҳур таомларини сайёҳлар севиб истеъмол қилади. Хусусан, унинг айтишича, қозон патирнинг кучи қази калорияси тенг.

Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров




Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров
Инфо-тур иштирокчилари иккинчи куни тумандаги Пшағор ғорида бўлди. Афсоналарга кўра, Тошкент ва Самарқанд шаҳригача бир хил масофада бўлган Йеча шаҳрида оғзи маҳкам беркитилган ғор бўлган. Бу ғорда йилига икки марта қурбонлик қилинган. Одамлар ғор оғзида туриб, юзларини ғордан чиқаётган тутунга тутган. Тутун қурбонлик ўтказаётганнинг яқинларини турли бало-қазолардан асрайди, деган ақида бўлган.

Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров


Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров

Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров
Шу билан бирга, Зомин миллий табиат боғида 700 ёшли «Бобо ёнғоқ» дарахти бор. У қадимги грек ёнғоғи бўлиб, баландлиги 20 метр, шохларининг қалинлиги 28 метрни ташкил этади. Дарахт атрофида дам олувчилар учун сўрилар қурилган.

Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров


Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров

Қайд этилишича, Зомин ўрта асрларда гуллаб-яшнаган ва Буюк Ипак йўли устида жойлашган Уструшанадаги энг катта тарихий шаҳарлардан бири бўлган. Бу жойда туризмнинг кўплаб турларини ривожлантириш мумкин бўлган соғломлаштириш бойликлари мавжуд. Халқ боғи ҳудуди эса табиий шифохона саналиб, мазкур ўлка аҳолисининг севимли дам олиш масканига айланган. Боғда экосаёҳатчилар учун етарлича шароит ва қулайликлар яратилмоқда.



Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров





Фото: «Bugun.uz»/ Шоҳруҳ Ҳайдаров
Эслатиб ўтамиз, икки кун давом этган мазкур инфо-тур якунида Ўзбекистонда илк маротаба кўзи ожизлар ўртасида футбол чемпионати ўтказилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳажми кенгайтирилиши ҳақида хабар берилганди.
