Тошкентда «Premier Hall» кинотеатрининг янги дизайнини яратишда «Кокилли қиз» панноси сақлаб қолинади

Тошкентда «Premier Hall» кинотеатрининг янги дизайнини яратишда «Кокилли қиз» панноси сақлаб қолинади. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати «Bugun.uz»га маълум қилди.

Фото: Telegram/ @SShMirziyoyeva

Хабарга кўра, «Premier Hall» кинотеатрини таъмирлаш жараёнида бинонинг юзасида эски панно топилган. Ушбу бино 2021 йилда бўлиб ўтадиган «Ипак йўли дурдонаси» Тошкент Халқаро кинофестивали ўтказиладиган манзиллардан бири бўлиши кўзда тутилган. Шу сабаб Кинематография агентлиги ижарачилар билан келишган ҳолда бинонинг ташқи қиёфасини янгилаш бўйича қарор қилган. 

Экспертлар томонидан топилма ўрганилганида панно Алфред Мазитовнинг қаламига мансуб «Кокилли қиз» мозаика экани тасдиқланди. Рассомлар уюшмаси раиси Акмал Нур ва экспертлар паннони реставрация қилиш имкони мавжудлигини маълум қилган. Шундан келиб чиқиб, ушбу фрескани сақлаб қолган ҳолда бинонинг янги дизайнини айнан «Кокилли қиз»дан келиб чиқиб яратиш ҳақида хулосага келинган. 

Ҳозирда бинонинг ижарачилари ва қурувчилар билан қайта музокалар ўтказилиб, уларга янги дизайн бўйича кўрсатмалар берилган. Қайд этилишича, бунгача бинонинг дизайни умуман бошқача бўлиши ва топилган панно ўрнида фильмлар анонси учун экран ўрнатилиши режалаштирилган эди. Эндиликда бинонинг янги дизайнини яратишда айнан «Кокилли қиз» сақлаб қолиниб, унга кўра иш олиб борилади.

«Ушбу ўзгаришлардан сўнг бинонинг ҳозирги ‘Premier Hall’ номи қанчалик мос бўлиши бўйича саволлар туғилмоқда. Шу сабабдан шаҳар аҳолисидан таклифларни кутиб қоламиз», дейилади агентлик хабарида.

Аввалроқ Саида Мирзиёева пойтахтдаги панноларни сақлаб қолишга чақирган эди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023