Ўзбекистон яқин ойларда 2020 йилнинг ёзидаги каби даҳшатни бошдан кечириши мумкинлиги айтилди

Шифокор Азиз Болтаев Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш кўрсаткичининг ошиши келаётган 2022 йилга яқин юз беришини тахмин қилгани, аммо бу ҳозир содир бўлаётганини айтди.

Фото: «Bugun.uz»

Мутахассиснинг фикрича, буни қуйида ўтказилган сўнгги тадқиқотга асосланиб изоҳлаш мумкин.

«Одам коронавирус билан касалланганидан сўнг унда 7 ойгача бўлган муддатда иммунитет шаклланади ва шундан кейин қондаги антитаначалар миқдори кескин камайиб, инфекцияланиш хавфи кучаяди. Ўйлайманки, (Ўзбекистонда ушбу тадқиқотни тасдиқловчи ҳеч қандай изланишлар олиб борилмаган) 2020 йил аҳолининг кўпчилик қисми коронавирус билан касалланган ва бизда умумий иммунитет шаклланган. Энди эса бу иммунитет табиий равишда худди грипп ва бошқа кўплаб юқумли касалликларда бўлгани каби вақт ўтиши билан йўқолади. Кўриниб турибдики, Ўзбекистонда аҳолини шошилинч равишда бутун дунёда бўлгани каби коронавирусга қарши эмлаш керак», — деган Азиз Болтаев.

Шунингдек, у мамлакатда эмлаш билан боғлиқ вазият ҳақида тўхталиб, дунё бўйлаб ўртача миқдорда 20 фоиздан ортиқ аҳоли вакцинанинг биринчи дозасини олгани, ривожланган мамлакатларда бу кўрсаткич 50-70 фоизни ташкил қилиши, Ўзбекистонда эса кўрсаткич 5 фоиздан кам эканини айтган.

«Ўзбекистонда 15 июнга қадар аҳолининг 5 фоиздан камроғи вирусга қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан эмланди. Бу билан биз дунё мамлакатларидан 5 баравар, Қозоғистондан эса икки бараварга ортда қолмоқдамиз. Аниқлик учун график келтириб ўтаман. Айтганча, унга кўра, биз қандай қилиб ривожлан(ма)ган мамлакат эканимизни аниқ билиб олишимиз мумкин. Коронавирус бўйича ҳукумат комиссияси бошчилигидаги Соғлиқни сақлаш вазирлигига пандемияга қарши тадбирларни жуда ёмон ташкил этгани, ўтган йилдан етарлича сабоқ олмагани, шунингдек, кучсиз эмлаш кампанияси учун очиқчасига ‘семиз’ икки баҳо берилиши мумкин», — деган шифокор.

Фото: «Our World in Data»

Азиз Болтаев бу ҳолатда ҳукумат қандай чора кўриши кераклигини санаб ўтди.

1. Эмлаш жараёнини қуйидаги тартибда кучайтириш лозим:

  • зарур миқдордаги эмлаш дозаларини тезда сотиб олишни таъминлаш учун кўпроқ молиявий ва дипломатик ресурсларни йўналтириш;
  • узоқ вақтдан бери ваъда қилинган «Sputnik V» вакцинасини маҳаллий ишлаб чиқаришни тезлаштириш;
  • қонида нейтраллаштирувчи антитаначалари бўлмаган аҳолининг айрим гуруҳлари (шифокорлар, «формали одамлар», ўқитувчи, мураббийлар, давлат хизматчилари) учун мажбурий эмлашни тартибга солиш;
  • эмланиш ҳуқуқига эга бўлган фуқаролар тоифаларига нисбатан чекловларни олиб ташлаш, яъни эмланишни истаган ҳар бир киши ушбу имкониятни дарҳол қўлга киритиши.

2. Ёпиқ муассасаларда оммавий тадбирларни ўтказишга тақиқ киритиш.

Тиббий ниқоб тақиш режимини

  • давлат юқори лавозимли шахсларининг шахсий намунаси орқали кучайтириш;
  • бепул ниқобларнинг кенг тарқатилишини таъминлаш;
  • тиббий ниқоб режими устидан назоратни кучайтириш ва уни бузганлик учун жарима жорий этиш.

Мутахассис эмлашнинг паст кўрсаткичи, шунингдек, ниқоб тақиш даражасининг кескин пасайганини ҳисобга олган ҳолда (бу бўйича тадқиқот йўқ, лекин менинг кузатувларимга кўра, ҳозирги кунда аҳолининг 10 фоизидан камроғи ниқоб тақади — муаллиф), Ўзбекистонда яқин ойларда ўтган ёзда бўлгани каби ҳамма бошдан кечирган вирус билан боғлиқ даҳшатли ҳолат кузатилишини қўшимча қилган.

Маълумот ўрнида, шифокор Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўтган йилда коронавирусдан атиги 614 киши вафот этгани, аммо, расмий статистик маълумотларга кўра, 2020 йилда Ўзбекистонда ўлим ўтган беш йилга нисбатан ўртача 21 мингга кўпайганини айтган.

Аввалроқ Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш жараёнида қанча вакцина қўлланилгани маълум бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг вакцина захираси ҳажми маълум қилинганди.

Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Янгиликлар18:10 | 1.4.23
Туркиянинг Бейкўз шиша ва кристалл музейига саёҳат (фото)
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Янгиликлар17:06 | 1.4.23
Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Янгиликлар15:54 | 1.4.23
Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Янгиликлар14:49 | 1.4.23
Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Янгиликлар12:01 | 1.4.23
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда
Янгиликлар11:20 | 1.4.23
Бурсадаги 20 та гумбазли Улу масжиди — суратларда

Муҳим хабарлар

Олий суд меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини муттасил зўрлаб келган амалдорларга тайинланган жазога муносабат билдирди

17:06 · 01.04.2023

Ўзбекистонда келаси ҳафта кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

15:54 · 01.04.2023

Хоразмда меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари билан бир неча бор жинсий алоқа қилган амалдорларга озодликни чеклаш жазоси тайинланди

14:49 · 01.04.2023

Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?

12:01 · 01.04.2023

Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сув тошқини бўлиши мумкин

12:15 · 31.03.2023

Ўзбекистонда апрел ойида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

11:03 · 31.03.2023

«Ўзгидромет» 31 март куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди

17:39 · 30.03.2023

Ўзбекистон 2023 йили жалб қиладиган давлат қарзининг 29 трлн сўми пенсия ва табиий газ субсидиясига сарфланади

16:25 · 30.03.2023

Ўзбекистонда доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилди

16:32 · 29.03.2023

Тошкент вилоятида Open Budget’да овоз йиғиш учун мактаб ўқувчиларидан пул йиғилаётгани айтилмоқда

16:13 · 29.03.2023