Журналистлар уюшмаси Kun.uz нашри фаолияти тўхтатилгани айтилган хабарларга изоҳ берди

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси «Kun.uz» нашри фаолияти тўхтатилиб, ходимлар иш ташлаш эълон қилгани тўғрисидаги хабарларга изоҳ берди.

Фото: Telegram/ @shokirjonov

Журналистлар ижодий уюшмаси ҳолат юзасидан ўрганиш ўтказиб, маълумот берди. Таъкидланишича, нашр фаолияти тўхтатилмаган, таҳририят жамоасининг келгусидаги фаолият режаси ишлаб чиқилмоқда.

«Бугун, 22 июнь куни ‘Kun.uz’ интернет нашри фаолияти тўхтатилгани, ушбу сайт таҳририяти жамоаси иш ташлаш эълон қилгани билан боғлиқ турли хабарлар тарқалди.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси мазкур масалага аниқлик киритиш мақсадида ‘Kun.uz’ нашри раҳбарияти билан боғланди.

‘Kun.uz’ масъулларининг маълум қилишича, таҳририят фаолияти тўхтатилгани ёки ходимларнинг иш ташлаш эълон қилгани билан боғлиқ тарқалган хабарларда асос йўқ. 

Веб-сайт масъулининг қўшимча қилишича, айни пайтда жамоа қисқа муддатли танаффусда. Яъни таҳририят жамоасининг келгусидаги фаолият режаси ишлаб чиқилмоқда. Шуни қайд этиш лозимки, сайт бугун кечки пайт яна ўз фаолиятини давом эттириши маълум қилинган», дейилади уюшма хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида 21 июнь куни мазкур сайтда эълон қилинган туркум материаллар диншунослик экспертизасидан ўтказилмагани билан боғлиқ маъмурий иш кўриб чиқилган.

Маълум бўлишича, Ички ишлар вазирлиги терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси томонидан ўтказилган интернет-мониторинг кузатув тадбирлари давомида сайт томонидан диний мазмундаги мақолалар жойлаштириб келингани аниқланган.

Мониторингда аниқланган қуйидаги материаллар ИИВ ходимларининг гумонига сабаб бўлган ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага экспертиза ўтказиш учун юборилган:

  1. 2021 йилнинг 17 апрель куни нашр қилинган «Инсон қаерда яшаётган бўлса, ўша жойнинг вақти бўйича рўза тутади. Рамазонга доир савол-жавоблар» сарлавҳали интервью (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан);
  2. 2021 йил 16 апрель куни нашр қилинган «Ўзбекистонда энг катта бўлиши кутилаётган «Исломобод» жоме масжиди қурилишига ҳисса қўшинг» сарлавҳали масжид хайрияси;
  3. 2021 йил 12 апрель куни нашр қилинган «Ойлар султони — Моҳи Рамазон муборак!» сарлавҳали хабар (таҳририятнинг Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан мусулмонларга йўллаган табриги);
  4. 2021 йил 12 апрель куни нашр қилинган «Рўза кимлар учун фарз, кимларга енгиллик берилган? — Рамазонга доир савол-жавоблар» сарлавҳали интервью (Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номидаги масжид имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан);
  5. 2020 йилнинг 23 июль куни нашр қилинган «Зулҳижжа ойи аввалги 10 кунида қилинадиган амалларнинг фазилатлари» сарлавҳали мақола;
  6. 2020 йилнинг 18 ноябрь куни нашр қилинган «Янги Зеландия полицияси ҳижоб услубидаги формани таништирди» сарлавҳали хабар;
  7. 2021 йилнинг 18 апрель куни эълон қилинган «Маҳр — аёлнинг ҳақи. Унинг миқдори қанча ва қандай адо қилинади?» номли кўрсатув.

Экспертиза тақдим қилган хулосада юқоридаги материалларда Ўзбекистоннинг амалдаги давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришга, ҳокимиятни босиб олишга даъватлар мавжуд эмаслиги, Ислом давлати қуриш ва халифалик бошқарувини жорий этишга қаратилган даъватлар мавжуд эмаслиги, экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ёки мутаассиблик ғоялари билан йўғрилмаганлиги, фуқаролар ўртасидаги тотувликни бузиш, туҳматона, вазиятни беқарорлаштирувчи уйдирмалар, миллий, ирқий, этник ва диний адоватни тарғиб қилувчи маълумотлар мавжуд эмаслиги кўрсатилган.

Лекин, экспертнинг фикрига кўра, «Янги Зеландия полицияси ҳижоб услубидаги формани таништирди» сарлавҳали хабарда ‘Мен муслима аёллар ҳам полицияда кўпроқ ишлаши кераклигини ҳис қиламан. Янги Зеландияда ҳижоб полиция формасининг бир қисми сифатида намойиш қилиниши жуда яхши. Ўйлайманки, буни кўрган муслималар полиция соҳасига кўпроқ қизиқиши мумкин’ — дейди Зина Али», дея келтирилган иқтибос ҳижоб формасидаги полициячилар ҳатто мусулмон бўлмаган ўлкаларда ҳам борлигини мақсадли кўрсатиш аҳоли орасида бу мавзулардаги бўлаётган ихтилофли масалаларни зимдан қўзғатишга олиб келиши мумкинлиги сабабли уни тарқатиш тақиқланиши таъкидланган.

Шунингдек, юқорида кўрсатилган барча материаллар Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 январдаги «Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 10-сонли қарори талабларига зид равишда тайёрлангани сабабли Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланиши қайд этилган.

Юқоридаги эксперт хулосалари асосида бўлиб ўтган маъмурий судда нашр раҳбари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 184-2-моддасида (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилди ва у базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик баробари (12 млн 250 минг сўм) миқдорида жаримага тортилган.

Нашр ушбу янгиликдан сўнг Telegram’даги канали ва сайтида хабар беришни тўхтатди. Шунингдек, таҳририят ходимлари ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида конституцион ҳуқуқларни чекламаслик тўғрисида постлар қолдира бошлади.

Скрин: «Kun.uz»/ 22 июнь соат 18:25

Маълумот ўрнида, «Azon.uz» нашри раҳбарияти ҳам сайтда эълон қилинган диний мазмундаги мақолалар учун жаримага тортилган.

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Янгиликлар13:47 | 23.3.23
Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Янгиликлар12:42 | 23.3.23
Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Мақолалар11:17 | 23.3.23
Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин
Янгиликлар10:49 | 23.3.23
Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

Муҳим хабарлар

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна кучли зилзила содир бўлди

1:22 · 23.03.2023

Мусулмонлар идораси Рамазон тақвимини эълон қилди — тақвим

17:49 · 22.03.2023

Тошкентда таровеҳ намозлари вақти масжидларга туташ кўчаларда ҳаракат тўхтатилади

17:21 · 22.03.2023