Эронда террорчиларнинг учта гуруҳи йўқ қилинди
Эронда Ислом инқилоби соқчилари корпусининг (ИИСК) аъзолари учта террорчилар ва аксилинқилобчилар гуруҳини йўқ қилди. Бу ҳақда 22 июнь куни ИИСК қуруқликдаги қўшинлари қўмондонининг бригада генерали Муҳаммад Пакпур нутқига таяниб, «ТАСС» хабар берди.

Маълум қилинишича, террорчилар 18 июнь куни Эронда президентлик сайловларидан олдин теракт уюштиришни режалаштирган. Aммо Ислом инқилоби соқчилари корпусининг қуруқликдаги кучлари террорчиларни аниқлаб, уларга қаршилик кўрсатган.
«Ғарбий Озарбайжон ва Курдистоннинг Ошнавие ва Бане шаҳарларида террорчиларнинг икки гуруҳи йўқ қилинди», — деган генерал Муҳаммад Пакпур.
Таъкидланишича, террористларнинг яна бир гуруҳи Курдистон вилоятининг Сарвобод шаҳрига кириб бориш вақтида йўқ қилинган.
Аввалроқ Сурияда кучли таъсирга эга йирик террористик гуруҳ раҳбарлари ўлдирилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Нигерияда энг хавфли террористик ташкилот раҳбари ўз жонига қасд қилдгани маълум қилинган.