Евросиё иқтисодий иттифоқидаги иштирок Ўзбекистонга нима бериши айтилди

Россия бош вазири Михаил Мишустин Россия ва Ўзбекистон ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссия йиғилишида Евросиё иқтисодий иттифоқидаги иштирок Ўзбекистонга нима беришини маълум қилди. Бу ҳақда «ТAСС» хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқидаги тўлиқ иштироки мамлакат иқтисодиётининг ўсиши учун имкониятлар яратади.

«Ишончим комилки, иттифоқда тўлақонли иштирок этиш Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсиши учун қўшимча имкониятлар яратади, шунингдек, мамлакат фуқаролари учун сезиларли устунликлар беради», — дея таъкидлаган Мишустин.

Бош вазир, шунингдек, Россия ва Ўзбекистон ўртасида қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга, пандемия, шу жумладан, бир қатор бошқа муаммоларга биргаликда қарши туришга чақирган. 

«Биз Россия–Ўзбекистон ўзаро алоқаларини янада юқори даражага кўтаришдан, авваламбор, уни истиқболли қўшма лойиҳалар ва ташаббуслар билан тўлдиришдан ва албатта, биргаликда бугунги кунда юзага келаётган муаммоларга қарши курашишдан самимий манфаатдормиз», — дея қўшимча қилган у.

Аввалроқ Ўзбекистон ва Россия бош вазирлари қўшма комиссиясининг 2-йиғилиши бўлиб ўтиши маълум қилинган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия омбудсманлари ўзбекистонлик мигрантлар қабулини ўтказгани хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023