Фақат эмланганларда учрайдиган коронавирус аломати маълум бўлди
Олимлар ушбу симптом кузатилганда ПЗР тестини топшириш кераклигини таъкидлаган
Британиялик тадқиқотчилар фақат эмланганларда учрайдиган коронавирус инфекциясининг белгисини аниқлади. Бу ҳақда «Express» хабар берди.

Дунёдаги энг йирик ҳисобланган «ZOE COVID Symptom Study» (Коронавирусни ўрганиш ва симптомларни кузатиш дастури) маълумотларига кўра, эмланган одамларда инфекция ўзини аксириш орқали намоён қилади. Шу билан бирга, бу симптом эмланмаганларда коронавирус белгиси эмас, балки шамоллаш ёки аллергияни билдиради.
«Коронавирусга чалинган кўп одамлар аксириши мумкин, бу инфекциянинг 100 фоиз симптоми ҳисобланмайди. Бу — одатий ҳодиса, айниқса, иссиқ мавсум учун», — деган тадқиқотчи.
Олимларнинг фикрига кўра, эмланган ва кейинчалик коронавирусни юқтирган одамлар касалликнинг ҳатто енгил шаклида ҳам асосий белгилардан бири аксириш эканини айтган. Ушбу аломат иситма, таъм ва ёки ҳид билишнинг йўқолиши, чарчоқ, бош оғриғи, диарея, бурун оқиши, нафас қисилиши ҳамда доимий йўтал каби энг кенг тарқалган йигирма аломатлар қаторига кирмаслиги таъкидланган.
«Aгар сиз эмланган бўлсангиз ва ҳеч қандай сабабсиз кўп аксиришни бошласангиз, уйда қолишингиз ва корнавирусга қарши тест топширишингиз керак», — деб қўшимча қилган тадқиқот муаллифлари.
Аввалроқ коронавирусга қарши эмланишдан олдин қандай турдаги дориларни қўллаш мумкин эмаслиги айтилганди. Шунингдек, ЖССТ коронавирусга қарши эмланмаганларни огоҳлантирганди.