«Ипак Йўли» банкида индивидуал дизайнга эга Visa картага ҳозироқ буюртма бериш мумкин
«Ипак Йўли» банкида дизайнини ҳар бир мижоз алоҳида танлаши мумкин бўлган Visa карта очиш бўйича хизмат кўрсатилмоқда.

Бунда ўз эскиз вариантини тақдим этиш ёки ўзига хос тайёр дизайнлардан бирини танлаш мумкин. Фойдаланувчилар шахсий архивидаги ёки ўзларига ёққан исталган расмдан фойдаланишлари мумкин.
Шахсий дизайн картадан фойдаланиш шартларига таъсир қилмайди ва улар аввалгидек ўзгаришсиз қолади. Бундан ташқари, банк хизмати фойдаланувчилари сифат борасида хотиржам бўлишлари мумкин: карта бўёқлари икки қаватли ҳимояга эга. Бу ламинация ҳисобига расм ўчиб кетмаслиги ва узоқ муддат сақланиб қолишини англатади.
Индивидуал дизайнга эга Visa картасини олиш учун қуйидагиларни бажариш керак:
- Ipak Yo‘li Mobile иловасида рўйхатдан ўтиш ва банкнинг исталган офисида идентификациядан ўтиш;
- карта дизайни ҳақида бир тўхтамга келиш;
- тайёр картани буюртма қилинган филиалдан олиш ёки қулай жойга етказиб бершга буюртма қилиш.
Шунингдек, мобил илова фойдаланувчилари масофадан туриб маблағлар, жумладан, тўловлар ва ўтказмаларни бошқариш, конвертацияни амалга оширишлари мумкин. Иловада сотув офислари ва мурожаатлар учун онлайн-чат ҳам бор.
«Ипак Йўли» банки билан ўз картангизга эга бўлинг!
Реклама ҳуқуқи асосида