Шавкат Мирзиёев Россияга расмий ташриф билан бориши мумкин

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Россияга бориши мумкин. Бу ҳақда «ТAСС» хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум қилинишича, Россия бош вазири Михаил Мишустин ва Ўзбекистон бош вазири Aбдулла Aрипов иштирокида 22 июнь, сешанба куни икки томонлама ҳамкорлик бўйича қўшма комиссиянинг йиғилиши бўлиб ўтади. 

Россия Вазирлар Маҳкамаси берган хабарга кўра, йиғилишда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифига тайёргарлик кўриш масаласига алоҳида эътибор қаратилади.

Қайд этилишича, учрашув давомида, шунингдек, Россия–Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорликнинг кўплаб масалалари, жумладан, саноат, энергетика, транспорт, қишлоқ хўжалиги, рақамли технологиялар, соғлиқни сақлаш ва таълим бўйича давлатлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинади.

«Қўшма комиссия йиғилишидан сўнг қатор икки томонлама ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатларни имзолаш режалаштирилган», дейилади хабарда.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Россия ва Кореяга расмий ташриф билан бориши хабар берилган. Шунингдек, Германия канцлери Ангела Меркель билан видеоанжуман шаклида учрашув ўтказиши ва Туркия ташқи ишлар вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023