Тожикистонда сўнгги 5 ой ичида илк марта коронавируснинг янги ҳолати аниқланди

Тожикистонда соғлиқни сақлаш муассасаларида коронавирус инфекциясини юқтиришнинг янги ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб, «Tengrinews» хабар берди.

Фото: «Sputnik»

Коронавирусга қарши кураш бўйича республика штаби йиғилишида касалликнинг қайта аниқланишига «бепарволик, чет элдан келаётган фуқароларнинг ўзини ҳимоя қилиш учун белгиланган муддатга риоя қилмаслик, шунингдек, ниқоблардан фойдаланмаслик» сабаб бўлган.

Таъкидланишича, мамлакатда қайд этилган коронавирус ҳолатларининг аниқ сони кўрсатилмаган. Тожикистоннинг ҳар бир фуқароси ушбу соҳадаги мутахассисларнинг тавсияларини қатъий бажариши, жумладан, зарурат юзага келмаганда кераксиз жойга бормаслик, жамоат жойларида дезинфекцияловчи воситалардан ва тиббий ниқоблардан фойдаланишга чақирилган.

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 11 январидан буён мамлакатда коронавирус инфекциясининг бирон бир расмий ҳолати қайд этилмаган. 26 январь куни Тожикистон президенти ушбу инфекция устидан тўлиқ ғалаба қозонилганини эълон қилган. Пандемия бошланганидан бери, расмий статистик маълумотларга кўра, Тожикистонда коронавирус юқтириш 13 308 кишида аниқланиб, улардан 90 нафари вафот этган ва 13 218 нафари соғайган.

Аввалроқ Тожикистонда хавфли полиомиелит касаллиги тарқалганди. Шунингдек, Тожикистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошлангани ҳақида хабар берилганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023