Тошкентда эркак қайнопасининг уйига ўғриликка тушди

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида эркак қайнопасининг уйига ўғирликка тушди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»/ Иллюстратив

Маълум қилинишича, Э.Р. шериги А.С. билан тил бириктириб, ўзининг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи қайнопаси Ҳ.С.нинг уйига ўғриликка кирган. Улар ҳеч ким танимаслиги учун юзига қора рангли ниқоб тақиб, бармоқ изини қолдирмаслик учун қўлқоп кийган. Шунингдек, улар темир бўлаги, синтетик арқон ва скотч лентаси ўрами билан қуролланган бўлган. Шу куни улар опасининг уйига келган М.П. уйга кираётган вақтда унинг ортидан ҳужум қилган ҳолда уйга бостириб кирган.

Унинг қўлларини синтетик арқон ва скотч билан боғлаган. Кейин ётоқхонада турган жавон эшигини бузиб, у ердан қайнопасига тегишли бўлган 85 001 227 сўмга тенг миқдордаги пул маблағи, валюта қимматликлари, мол-мулки ва шахсий ҳужжатларини олиб, воқеа жойидан яширинган.

Фуқаро Э.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 3-қисмининг «б», «в» бандлари ва 227-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми «а» банди билан 7 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Шунингдек, унинг шериги А.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси (Босқинчилик) 3-қисмининг «б», «в» бандлари ва 227-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми «а» банди билан 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Фарғонада келин қайнанасининг тилла тақинчоқларини ўғирлагани хабар қилинганди. Шунингдек, Тошкентда 4 нафар қиз хонадонга яширинча кириб, 4 минг долларлик тақинчоқларни ўғирлагани ва Наманганда ўғил ўз уйидан пул ва тилла тақинчоқларни тунагани маълум қилинган.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023