Тошкент–Қарши йўналишидаги поезд қатнови Шаҳрисабзгача узайтирилди
Тошкентдан Қаршига амалга ошириладиган поезд қатнови Шаҳрисабзгача узайтирилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум бўлишича, мазкур йўналиш 22 июндан бошлаб Шаҳрисабз темир йўл вокзалигача қатнашни бошлайди. Бу сайёҳларга Қамаши туманидаги «Лангар ота» зиёратгоҳига бориш учун қулайлик яратади.
Таъкидланишича, қатнов Қарши темир йўл вокзалидан соат 14:27 дан бошлаб Шаҳрисабз йўналишига, шунингдек, соат 17:04 дан бошлаб 3-сонли Насаф электропоездида Шаҳрисабз–Тошкент йўналишида амалга оширилади. Шу сабабли Қарши–Шаҳрисабз шаҳарлараро электропоездининг ҳаракат жадвалига ўзгартириш киритилади. Унга кўра, ушбу поезд Қарши темир йўл вокзалидан соат 17:29 да йўлга қўйилади.
Аввалроқ Aндижон–Тошкент йўналишидаги поезд Aнгрен вокзалида тўхтатилгани хабар қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда темир йўлда ҳаракатланиш хавфсизлиги бузилишлари сони қанчага ошгани очиқланган.