Урганч ва Истанбул ўртасида мунтазам авиақатновлар тикланди
Урганч–Истанбул–Урганч йўналишидаги мунтазам авиақатновлар 4 июлдан бошлаб амалга оширилади. Бу ҳақда «Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, авиақатнов 4 июль кунидан ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади. Шунингдек, Урганч–Истанбул йўналишида авиачипта 2 935 000 сўмдан, Урганч–Истанбул–Урганч йўналиши бўйича авиачипта нархи 4 282 000 сўмдан бошланиши айтилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Исроилда эпидемиологик вазият яхшилангани сабабли Тошкент–Тел-Авив–Тошкент қатнови қайта тиклангани хабар қилинган. Шунингдек, Тошкент–Франкфурт–Тошкент йўналиши бўйича доимий авиақатновлар тиклангани маълум қилинган.