Япония ва AҚШ ҳарбий машғулотлар ўтказади
Япониянинг қуруқликдаги ҳарбий кучлари ва AҚШ ҳарбийлари ҳар икки томондан 3 мингга яқин одам иштирокида «Orient Shield» ҳарбий машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда Япония мудофаа вазири Нобуо Киси нутқига таяниб, «ТACC» хабар берди.

Маълум бўлишича, машғулотлар 24 июндан 11 июлгача Япония бўйлаб барча ҳарбий базалар ва ўқув майдонларида ўтказилади.
«Aмалдаги ўқув машғулотлари тарихдаги энг йирик машғулотга айланади. Япония атрофидаги минтақавий хавфсизлик ҳолати тобора оғирлашмоқда. Япониянинг ўзини ўзи ҳимоя қилиш кучлари ва AҚШ ҳарбийлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш жуда муҳим. Бу, ўз навбатида, япон-америка стратегик иттифоқни мустаҳкамлашга ҳисса қўшади», — деган Япония мудофаа вазири.
Маълумот учун, Япония ва AҚШ 1985 йилдан бери «Orient Shield» номли қўшма машғулотлар ўтказади. Улар икки мамлакат ҳарбий қисмларининг ўзаро таъсирини кучайтириш, шунингдек, тактик ва жанговар тайёргарликни ошириш учун мўлжалланган.
Аввалроқ Японияда суюлтирилган водородни олиб юрувчи дунёдаги илк танкер ишлаб чиқарилгани хабар қилинганди. Шунингдек, АҚШ Атлантика океанида янги кемани синаш учун 18 тоннали бомба портлатгани маълум қилинган.