Буюк Британияда сўнгги динозаврларнинг оёқ излари топилди — фото
Буюк Британия палеонтологлари Ерда яшаган сўнгги динозаврларнинг оёқ изларини топди. Бу ҳақда «Proceedings of the Geologists Association»га таяниб, «МИР24» хабар берди.

Маълум қилинишича, олимлар энг ёш дея тахмин қилаётган оёқ излари топилганидан сўнг дарҳол тадқиқот ўтказган ва уларнинг 110 миллион йиллик тарихга эга эканини аниқлаган. Шунингдек, изларнинг 6 динозавр турига мансублиги маълум бўлган.


Маълумотларга кўра, Англияда 100 дан ортиқ динозавр турлари яшаган. Излар эса асосан Англиянинг жанубида қайд этилган. Шунингдек, Уэльс ва Шотландияда ҳам бир қанча динозаврларнинг оёқ излари ҳамда суяк қолдиқлари аниқланган.

Аввалроқ австралиялик олимлар энг катта динозавр турини аниқлагани хабар берилган. Шунингдек, Шотландияда ҳайвонларнинг қадимий суратлари топилгани ва Хитойда динозаврларнинг фанга номаълум тури аниқлангани маълум қилинганди.