Дунёдаги энг қиммат компаниялар рейтинги эълон қилинди

Буюк Британиянинг дунё бозорини ўрганувчи «Kantar» компанияси дунёнинг энг қиммат компаниялари рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда «ET BrandEquity»га асосланиб, «Известия» хабар берди.

Фото: «Finance»

Унга кўра, қиймати 2020 йилда 64 фоизга ошган ва ҳозирда 684 миллиард долларни ташкил қилаётган Жефф Безосга қарашли «Amazon» дунёнинг энг қиммат компанияси деб топилган.
Иккинчи ўринда қиймати 2020 йилда 74 фоизга ўсиб, 612 миллиард долларга етган «Apple» қайд этилган. Кучли ўнталикка қиймати 458 миллиард долларни ташкил этган «Google» якун ясаган.

Тўртинчи ва бешинчи ўринлар мос равишда қиймати 410 ҳамда 241 миллиард доллар бўлган «Microsoft» ва Хитойнинг «Tencent» компаниясига насиб этган.

Илон Маскнинг «Tesla» компанияси эса энг тез ўсаётган компания сифатида таъкидланган. Унинг қиймати 2020 йил давомида 275 фоиз — 43 миллиард долларга ўсган. Рейтингнинг кучли ўнлигидан «Facebook», «Alibaba», «Visa», «McDonald’s» ва «Mastercard» каби компаниялар ўрин олган.

Қайд этилишича, 2020 йил давомида 100 та энг қиммат компанияларнинг умумий қиймати йил давомида 42 фоизга ошиб, ўртача ўсиш суръати 15 йиллик рекордни янгилаган.

Маълумот ўрнида, Буюк Британиянинг Рақобат ва бозорлар бўйича ваколатхонаси (CMA) Европа Иттифоқига қаторида дунёнинг биринчи рақамли миллиардери Жефф Безосга тегишли Американинг «Amazon» компаниясига қарши электрон чакана бозорда устун мавқеини суиистеъмол қилгани учун антимонополияга қарши текширувни бошлаши айтилганди. 

Аввалроқ дунёда сайёҳлар учун энг қиммат бўлган шаҳарлар рейтинги эълон қилинган. Шунингдек, дунёдаги экологик жиҳатдан энг тоза шаҳар аниқланганди.

Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Жамият13:53 | 28.9.22
Тошкентда сохта маълумотлар билан банкдан 2,5 млрд сўм кредит олганлар аниқланди
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Жамият13:53 | 28.9.22
Олий суд ноҳақ айбланган фуқаронинг ҳуқуқларини тиклаб берди
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Жамият13:31 | 28.9.22
Ўзбекистонда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 2 трлн сўм ажратилади
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Жамият13:13 | 28.9.22
Россияликлар орасида Ўзбекистонда квартираларни ижарага олишга қизиқиш ортди
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Бухоро, Жамият12:48 | 28.9.22
Бухорода ўзини поезд тагига ташлаган 38 ёшли аёл тўғрисида қўшимча маълумот берилди
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди
Жамият12:31 | 28.9.22
Эркинжон Турдимовдан Хушнудбек Худойбердиевгача: туризм фидойилари тақдирланди