Рим папаси ва ўргимчак одам, қочқинлар лагеридаги мактаб, тош остида қолган машина — 23 июнь суратлари
Эътиборингизга 23 июннинг энг сара суратларини тақдим этамиз.

Измир яқинида Туркия денгиз жандармерияси ходимлари ҳарбий машғулот ўтказмоқда.

Ўқитувчи Муҳиб ал-Иса Суриянинг Идлиб шаҳрида ташкил этилган қочқинлар яшайдиган вақтинчалик лагерда болаларга дарс бермоқда.

Японияда аҳоли ёзги Олимпия ўйинлари ўтказилишига қарши норозилик намойишларини ўтказмоқда.

Ўргимчак одам кийимидаги киши Рим папаси Франсискка ниқоб совға қилди.

Непалда гуруч экиш мавсуми давом этмоқда.

Италияда муҳожирлар хурсанд кайфиятда кемага чиқишни кутмоқда.

Полиция захира ерларини тан олишни чеклаш тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши чиққан маҳаллий намойишчиларни кузатмоқда.

Швейцарияда кучли тўфон натижасида машина тош остида қолиб кетди.

Ҳиндистонда ҳукуматнинг жамоат транспорти ҳаракатини бекор қилиши натижасида аҳоли пиёда юришга қарор қилди.